Хоразм вилоятида маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун малака ошириш курслари давом этмоқда

11:49 - 30 август Янгиликлар
79
ness image

Ўзбекистонда бугунги кунда соғлом турмуш тарзини таминлашга оид давлат сиёсати, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, зарарарли одатларга қарши курашиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, соғлом овқатланиш тамойилллари, жисмоний фаоллик асослари, шахсий гигиенанинг аҳамияти, зарарли одатларга қарши курашиш, оилавий ажрашишлар юзага келишининг педагогик-психологик сабаблари, ажрашиш ташаббускори ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган методлар, ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан индивидуал ишлаш механизми, оилавий ажримларни асраб қолишнинг илмий, педагогик ва психологик усуллари ва ажрим ёқасидаги оилаларнинг фарзандлари билан ишлаш тартиби, оилалардаги низо сабабларини диагностика қилиш, эр-хотин онгида ажрашишга нисбатан муносабатини ўзгартириш, уларни ҳал қилишда ҳамкор ташкилотлар билан ишлаш механизмлари каби мавзуларда “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Абдураманов Хамид Худойбергенович маруза қилди. Машғулот давомида тингловчилар мавзу юзасидан кейслар билан ишлаб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб топдилар.

👉 Фотолавҳа

Чоп этиш