"Таҳририй-ноширлик ва ахборот технологияларини ривожлантириш" бўлими
Таҳририй-ноширлик ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими (кейинги ўринларда “бўлим”) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошидаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисидаги 2020 йил 10 июндаги 367-сонли қарорига мувофиқ тасдиқланган таркибий тузилмага асосан ташкил этилган.
Бўлимнинг асосий мақсади Институт зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Республика оммавий ахборот воситаларида, жумладан, телевидение ва радиода тарғиб қилиш, институт фаолиятини кенг ёритиш, илмий тадқиқотлар натижаларини эълон қилиш ва нашр этиш, жамоатчиликни хабардор қилиш, шунингдек, аҳолининг маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлашдаги ижтимоий фаоллигини оширишдан иборат.
Бўлимнинг асосий устувор вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Институт фаолиятида амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш;
- Институт фаолиятини кенг ёритиш мақсадида расмий веб-сайтларни, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини яратиш, турли шакллардаги тарғибот материалларини чоп этиш;
- аҳолининг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимини жорий этишдаги дахлдорлик ҳиссини ҳамда фуқаролик масъулиятини ошириш бўйича оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларда, ижтимоий тармоқларда ташвиқот ишларини ташкил этиш;
- фанлараро фундаментал, илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, оилалар билан манзилли ишларни олиб боришда замонавий ахборот технологияларини фаол қўллаш бўйича амалий таклифлар тайёрлаш ва ижросини таъминлаш;
- соҳада замонавий ахборот технологияларини қўллаш бўйича амалий таклифлар тайёрлаш ва ижросини таъминлаш;
- Институтда тайёрланаётган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни (Низом, Йўриқнома, режалар ва ш.ў.) таҳрирлаш ва чоп (нашр) этишга тавсиялар бериш;
- Институтда чоп этилиши режалаштирилаётган ахборот материалларини таҳрирлаш ва чоп (нашр) этишга тайёрлаш;
- Институтнинг Web-сайтига қўйилаётган ахборот материалларини тайёрлаш, таҳрирлаш, ўрнатилган тартибда тасдиқлатиш;
- Институтда чоп (нашр) этилган ахборот материалларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда электрон дарслик, қўлланма, услубий кўрсатмалар, видеомаърузалар шаклида яратиш;
- долзарб масалалар бўйича илмий семинарлар, давра суҳбатлари ва илмий-амалий конференцияларни ахборот технологиялари ёрдамида онлайн тарзда ўтказишни техник жиҳатдан таъминлаш каби бир қатор вазифаларни бажаради.
Бўлимнинг функциялари қуйидагилардан иборат:
- Институт фаолиятида амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб боради;
- Институт фаолиятини кенг ёритиш мақсадида расмий веб-сайтларни, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни яратади, турли шакллардаги тарғибот материалларини чоп этади;
- аҳолининг «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни жорий этишдаги дахлдорлик ҳиссини ҳамда фуқаролик масъулиятини ошириш бўйича оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет, жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларда, ижтимоий тармоқларда ташвиқот ишларини ташкил этади;
- кенг жамоатчиликнинг оилалар мустаҳкамлиги, аҳоли саломатлиги, хонадон ва кўчаларнинг ободлиги, ёшлар тарбияси, бандлик, маънавият ва маърифат ишларидаги ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган турли тарғибот лойиҳаларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.