Илмий ходимлар

“Oilani demografik rivojlantirish bo‘limi” kichik ilmiy xodimi
El. pochta: shaxzodaabdiraimova8@gmail.com
Mehnat faoliyati:
2015-2019 yy. Mirzo Ulug‘bek nomidagi O‘zbekiston Milliy universiteti (bakalavriat talabasi);
2019-2022 yy. Mirzo Ulug‘bek nomidagi O‘zbekiston Milliy universiteti (magistratura talabasi);
2022-yil 28-sentabrdan “Oilani demografik rivojlantirish bo‘limi” kichik ilmiy xodimi.
Ilmiy yo‘nalishlar: Amaliy geografiya, demografiya
Ilmiy ishlar: 7 ga yaqin ilmiy maqola va tezislar.
Ilmiy faoliyati: 2019-yil “Demografik salohiyati yuqori bo‘lgan hududlar suv resurslari va ulardan ichimlik suvi taminotida foydalanish muammolari” mavzusidagi magistrlik dissertatsiya himoya qilgan, 2016–2022-yillarda “O‘zbekistonda tug‘ilishning o‘sishiga taʼsir qiluvchi asosiy omillar tahlili” mavzusidagi ilmiy tadqiqot loyihalari ishtirokchisi.
Malaka oshirish: UNFPA va USAID hamkorligida o‘tkazilgan “Ilmiy tadqiqotlarni o‘tkazishdagi zamonaviy tendensiyalar: metodologiya va vositalar” mavzusidagi yozgi maktab ishtrokchisi.
Xalqaro konferensiyalar: O‘zbekiston Respublikasi fanlar akademiyasi G.O.Mavlonov nomidagi Seysmalogiya instituti, “Geografik tadqiqotlar: innovatsion g‘oyalar va rivojlanish istiqbollari” xalqaro ilmiy amaliy konferensiya.

“Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва оила психологияси” бўлими кичик илмий ходим
эл.почта:mbo’riyeva.87@mail.ru
Меҳнат фаолияти: умумий ўрта таълим мактаби.
Илмий йўналишлари: психолог, тадқиқотчи, педагог.
Эълон қилинган ишлар: 10 га яқин илмий мақола ва тезислар.

Электрон почта: dmu.economics@gmail.com
Меҳнат фаолияти:
Тошкент давлат иқтисодиёт университети (бакалавриатура талабаси), Тошкент давлат иқтисодиёт университети (магистранти), “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази “Иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва барқарор ривожлантиришнинг илмий муаммолари” сектори (илмий ходим).
Илмий лойиҳалари:
“Миллий иқтисодиётни инновацион ривожлантиришнинг илмий-услубий асослари” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳа ижрочиси.
“Иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминловчи ички имкониятларни аниқлаш ва захираларни сафарбар қилишнинг илмий-методик асослари” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳа ижрочиси.
“Номарказлашган бошқарув шароитида ҳудудий ривожланишни тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳа ижрочиси.
“Демографик ривожланиш ва оила фаровонлик даражасини оширишнинг концептуал йўналишларини ишлаб чиқиш”, “Маҳаллаларда оилаларни камбағалликдан чиқаришнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш”, “Обод маҳалла” тамойилининг асосий мезонлари ҳамда уларга асосланган тизимни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига тўлақонли ва самарали жорий этиш механизмлари” мавзусидаги илмий лойиҳалар ижрочиси.
Илмий йўналишлари: макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодий ривожланиш ва инвестиция сиёсати муаммолари.
Илмий ишлари: 50 га яқин илмий нашрлар, шахсий ва жамоавий монографиялар, ахборот-таҳлилий маълумотлар, хорижий ва маҳаллий илмий мақолалар ҳамда халқаро ва республика конференцияларида бир нечта тезислар муаллифи.
Жумладан, “Инвестицион таъминлаш самарадорлигини ошириш ва уларни рағбатлантириш йўллари” мавзусидаги монография муаллифи.
“Иқтисодиётнинг барқарор ўсиши ва саноатда кичик бизнес ривожланиши”, “Ички захира ва имкониятларни сафарбар қилишнинг концептуал асослари”, “Ички захира ва имкониятларни сафарбар қилишни иқтисодий рағбатлантирувчи концептуал йўналишлар”, “Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг минтақавий муаммолари”, “Иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминловчи ички имкониятлардан самарали фойдаланиш”, “Марказлашмаган бошқарув шароитида минтақавий ривожланишни тартибга солиш” мавзуларидаги монографиялар ҳаммуаллифи.
“Миллий иқтисодиётни инвестицион таъминлаш самарадорлигини ошириш ва уларни рағбатлантириш йўллари” мавзусидаги таҳлилий маълумот муаллифи.
“Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қувватларни унумли жойлаштириш ва мазкур соҳани янада ривожлантириш бўйича тавсиялар”, “Совершенствование системы государственных закупок плодоовощной продукции с целью поддержания стабильной внутренней конъюнктуры и обеспечения продовольственной безопасности Республики Узбекистан”, Предложение по проекту Закона Республики Узбекистан “О стратегическом планировании”, “Концепции Стратегии долгосрочного развития Узбекистана до 2035 года”, Аналитический материал по текущим вопросам социально-экономического развития страны, ходу реализации за период 2017-2019 годы Стратегии действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан, а также приоритетным задачам развития экономики на 2020 год и последующие годы. “Товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишга методологик ва методик ёндашувлар”, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқларида белгиланган устувор вазифаларга асосланган иқтисодиётнинг долзарб илмий-тадқиқот мавзуларида ахборот-таҳлилий маълумотлар ҳаммуаллифи.

“Таҳририй-ноширлик ва ахборот технологияларини ривожлантириш” бўлими кичик илмий ходими
e-mail: ulugbekodiljonovich@gmail.com
Меҳнат фаолияти:
2007–2012 йй. – Фарғона вилояти Бувайда туманидаги Бувайда агросаноат касб-ҳунар коллежи инглиз тили фани ўқитувчиси.
2012–2013 йй. – “Тил ва адабиёт таЪлими” журнали муҳаррири.
2013–2018 йй. – “Тил ва адабиёт таълими” – “Преподаванийе язика и литератури” – “Language and literature teaching” журнали таҳририяти масъул котиби.
2018–2019 йй. – “Тил ва адабиёт таълими” – “Преподаванийе язика и литератури” – “Language and literature teaching” журнали таҳририяти чет тили ўқитиш методикаси бўлими муҳаррири.
2019–2020 йй. – “Народнойе слово” газетаси масъул котиби ўринбосари.
2020–2021 йй. – Ўзбекистон халқаро Ислом академияси ҳузуридаги “Зиё” медиа маркази мухбири.
2021 й. – ҳ.в. – Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг “Таҳририй-ноширлик ва ахборот технологияларини ривожлантириш” бўлими кичик илмий ходими.
Илмий фаолияти: Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси томонидан молиялаштирилган “Оила институтидаги мавжуд динамикалар, кутилаётган ўзгаришлар ва прогнозларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги илмий лойиҳа иштирокчиси
Халқаро конференциялар: “Аҳолини рўйҳатга олиш маълумотларидан барқарор ривожланиш мақсадларида фойдаланиш”, “Оилаларда барқарор ижтимоий муҳитни мустаҳкамлашда маиший гигиенанинг ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциялар иштирокчиси.
“Оилани демографик ривожлантириш бўлими” кичик илмий ходими
Эл. почта: rustamov_9308@mail.ru
Меҳнат фаолияти: Тошкент давлат иқтисодиёт университети (бакалавриатура талабаси), Тошкент давлат иқтисодиёт университети (магистратура талабаси) Тошкент давлат иқтисодиёт университети проректор ёрдамчиси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси “Хорижий инвестицияларни жалб этиш ва прогнозлаштириш” бўлими етакчи мутахассиси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси “Хорижий инвестицияларни жалб этиш ва прогнозлаштириш” бўлими бош мутахассиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти Стратегик таҳлил ва прогнозлаштириш бўлими кичик илмий ҳодими, Корея давлатининг Korea Maritime Institute фонди томонидан грант маблағларини жалб қилган, Италия, Россия, Туркия ва Белорусия давлатлари билан халқаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзолашда иштирок этган.
Илмий ишлар: 10 га яқин илмий мақола ва тезислар (жумладан, 2 та хорижда).
Илмий фаолияти: Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси томонидан молиялаштирилган: “Оила институтидаги мавжуд динамикалар, кутилаётган ўзгаришлар ва прогнозларни ишлаб чиқиш”, “Маҳаллаларда оилаларни камбағалликдан чиқаришнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш”, “Демография миллий порталини яратиш”, “Оилавий ажралишларни камайтириш ҳамда турмушда тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштиришнинг илмий-амалий жиҳатлари (социологик таҳлил асосида)” мавзусидаги илмий тадқиқот лойиҳалари иштирокчиси.
Халқаро конференциялар: “Аҳолини рўйҳатга олиш маълумотларидан барқарор ривожланиш мақсадларида фойдаланиш” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси, “Оила институти ривожланишида қадриятларнинг ўрни: миллий ва хорижий тажриба” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциялари иштирокчиси.
Илмий йўналишлари: иқтисодиёт, озиқ-овқат ҳавфсизлиги, иқтисодий таҳлил, аҳоли турмуш даражаси, демография.

Таҳририй-ноширлик ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими бошлиғи
Электрон почта: mavlonov@moiti.uz, uzlit88@mail.ru
Меҳнат фаолияти:
2013–2015 йй. – Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг “Педагогика” журнали муҳаррири.
2015–2017 йй. – Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг “Педагогика” журнали масъул котиби.
2017 й. – Тошкент давлат педагогика университетининг “Умумий педагогика” кафедраси катта илмий ходим-изланувчиси.
2017–2020 йй. – Тошкент давлат педагогика университетининг “Умумий педагогика” кафедраси таянч докторанти.
2020–2021 йй. – Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти “Маҳалла институтини мустаҳкамлаш” бўлими кичик илмий ходими.
2021 й. – ҳ.в. – Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти “Таҳририй-ноширлик ва ахборот технологияларини ривожлантириш” бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Йўналишлар: ўзбек тили ва адабиёти, тилшунослик тарихи, семантика, қадимги туркий тиллар, шарқ тиллари, семасиология, ижтимоий педагогика, таълим ва тарбия назарияси, таълим менежменти.
Халқаро таълим ва грантлар: Миср Араб Республикасининг Халқаро Қоҳира университети адабиёт факултети, араб тили йўналиши тингловчиси (2010–2011 йиллар).
Илмий фаолияти: филология соҳасида семасиология ва семантиканинг долзарб масалалари бўйича ҳамда ижтимоий педагогика, нейролингвистика соҳаларида оила ва таЪлим муассасалари ҳамкорлигида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Шунингдек, Нейролингвистик дастурлаш технологиялари воситасида ўқувчи-ёшлар онгида огоҳлик ва ҳушёрлик фазилатларини ривожлантиришга оид илмий ишланмалар, маҳалла ва оила тизимига оид илмий-оммабоп рисолалар ва мақолалар муаллифи ҳамда педагогика-психология, ижтимоий педагогика, филология ва тилшуносликка доир 20 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ҳамда республика ва халқаро конференциялар иштирокчиси.
Лойиҳалардаги иштироки:
“Пандемиянинг оилаларнинг жипслигига, ижтимоий ахволига таъсири, кўрсатилган ижтимоий-иқтисодий кўмакнинг аҳамияти” лойиҳа иштирокчиси.
Республика ва Халқаро конференциялардаги иштироки:
“Оилавий қадриятларни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ва муаммолари” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани материаллари тўпламининг таҳрир ҳайъати аъзоси (2021 йил, 19 март);
“Пандемия шароитида оилада тинчлик ва тотувликни сақлашнинг долзарб вазифалари ва муаммолари” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани материаллари тўпламининг таҳрир ҳайъати аъзоси (2021 йил, 10 май);
“Оила институтини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами масъул муҳаррири (2021 йил, 18 май);
“Оилавий-ҳуқуқий муносабатларда гендер тенглиги” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўпламини нашрга тайёрловчи (2021 йил, 31 май);
“Замонавий оилада, фарзанд тарбиясида миллий ва умуминсоний қадриятларни шакллантириш масалалари” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани материаллари тўпламининг таҳрир ҳайъати аъзоси (2021 йил, 30 сентабр);
“Оила ҳуқуқининг долзарб масалалари” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани материаллари тўпламининг таҳрир ҳайъати аъзоси (2021 йил, 10 декабр);
“Оила институтини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами нашри учун масъул (2022 йил, 17 май).
Шунингдек, қуйидаги монография, рисола ва услубий қўлланмалар нашри учун масъул вазифасини бажарган:
Бўлажак педагогларни касбий ижтимоийлаштириш жараёнларини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари (монография);
Эрта турмуш: етти ўлчаб, бир кесинг… (ота-оналар учун илмий-услубий қўлланма);
Эрта турмуш барчага ташвиш (илмий-услубий қўлланма);
Оила ва таълим муассасаси ҳамкорлигида бошланғич синф ўқувчиларини ижтимоий мослаштириш (ўқув-услубий қўлланма);
Хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ва уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахслар билан профилактик ишларни ташкил этиш (услубий қўлланма);
Кексалик ва маънавий меърос (рисола);
Маҳаллаларда аҳоли бандлиги даражасини оширишда оилавий тадбиркорлик имкониятларидан фойдаланиш (монография);
Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари учун йўриқнома;
Ижтимоий шартномани қўллашнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий асослари (услубий қўлланма);
Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоийлаштириш (қўлланма);
Болаларда китобхонликка қизиқиш уйғотиш (рисола);
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга психологик ёрдам кўрсатиш (услубий қўлланма);
Тураржой ва кундалик турмуш гигиенаси фаровон оиланинг асоси (амалий қўлланма);
Оила ва таълим муассасасида болаларни ривожлантириш усуллари (ўқув-услубий қўлланма);
Оила-турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш услублари (услубий қўлланма);
Тарихий ёзма манбаларда оила масалалари (рисола);
Ўзбек халқ ҳаракатли ўйинлари: (ўтмишдан бугунгача) (ўқув қўлланма);
Кексалари эъзозланган юрт (рисола);
Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари фаолиятини ташкил этиш (услубий қўлланма).

“Оила демографик ривожлантириш” бўлими бошлиғи
Эл. почта: idmon.88@gmail.com
Тел: (97) 748-00-30
Меҳнат фаолияти:
Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги Чилонзор академик лицейи катта ўқитувчиси, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети “Иқтисодий назария” кафедраси ўқитувчиси, Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат институтининг “Ижтимоий фанлар” кафедраси иқтисодиёт ўқитувчиси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари илмий-тадқиқот маркази” кичик илмий ходими лавозимларида ишлаган.
Илмий йўналишлар: демография, иқтисодиёт, молия, маркетинг ва таълим.
Илмий ишлар: 1 та дарслик, 2 та монография, 2 та услубий қўлланма, 4 та аналитик ишланма, 60 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар (жумладан, 30 га яқини хорижда).
Инглиз ва рус тилларини мукаммал билади, 10 дан ортиқ халқаро ва миллий сертификатлар эгаси.
Лойиҳалардаги иштироки: ОТ-Ф1-22-рақамли “Иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминловчи ички имкониятларни аниқлаш ва захираларни сафарбар қилишнинг илмий-методик асослари” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳа ижрочиси;
“Бахтиёр оила” (https://baxtiyor-oila.uz) веб-порталини яратиш, “Демография миллий порталини яратиш” мавзуларидаги илмий лойиҳа рахбари;
“Эрта турмуш ва эрта туғуруқ ҳолатларини олдини олишнинг илмий асослари”, “Қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш ҳолатлари ва унинг салбий оқибатларини олдини олиш”, “Оилада ногиронлиги бўлган, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоийлаштириш муаммоларини тадқиқ этиш”, “Ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий лойиҳалар ижрочиси.
А-ОМ-2021-551-сонли “Ўзбекистонда гендер муаммоларини ўрганиш, тарғиб этиш, мониторингини юритиш гендер тадқиқотлар gender.uz электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа ижрочиси;
Халқаро конференциялардаги иштироки: АҚШ, Греция, Германия, Россия, Япония ва Украина мамлакатлари.
Малака ошириш: “Ижтимоий босим – ёш олимлар нигоҳида” ва “Демографик имкониятлар: баҳолаш, чақириқ ва имкониятлар” қишки ва ёзги мактаб тингловчиси, Россия Миллий тадқиқот университети олий иқтисодиёт мактаби томонидан “Населенийе и развитийе. Уровен 2 ва 3” курс тингловчиси, БМТ томонидан ташкил қилинган хавфсизлик бўйича хабардорлик юзасидан онлайн тренинг – “BSAFE” битирувчиси ва Колумбия университети “Poverty and Population: How Demographics Shape Policy” мавзусидаги онлайн курс битирувчиси.

“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти “Оила ҳуқуқи ва гендер тенглиги” бўлими бошлиғи,
юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
эл.почта: saydivalievahurshida@gmail.com
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети “Давлат ва ҳуқуқ асослари” кафедраси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ҳуқуқшунослик факултети “Фуқаролик процесси” кафедраси ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Халқаро ҳуқуқ факултети “Халқаро хусусий ҳуқуқ ва фуқаролик ҳуқуқий фанлари” кафедрасида педагогик ва илмий фаолият юритган.
“Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришда ижтимоий шартномани қўллашнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини шакллантириш муаммолари” (2020–2021 й.) ҳамда “Жамиятда хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳолати самарадорлигини янада ошириш масалалари” (2021 й.) мавзусидаги лойиҳаларга раҳбарлик қилган.
БМТ “Аҳолишунослик” жамғармаси (UNFPA)нинг “Ўзбекистонда аёллар ўртасида эрта никоҳ, эрта ҳомиладорлик ва аборт сабаблари, омиллари ва оқибатлари” лойиҳаси ҳуқуқшунос-эксперти (2021 й.).
“Ўзбекистонда гендер муаммоларини ўрганиш, тарғиб этиш, мониторингини юритиш “gender.tadqiqot.uz” электрон платформасини яратиш” ҳамда А-ОМ-2021-550 – “Ўзбекистон Республикасида эрта турмуш ва эрта туғуруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажралишларни бартараф этиш бўйича мультимедия маҳсулотларини яратиш” лойиҳаларида иштирок этмоқда.
“Маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари ҳамда бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил этишнинг илмий ва амалиий масалалари” (2022 йил) мавзусидаги лойиҳага раҳбарлик қилмоқда.
40 дан ошиқ илмий ишлар, жумладан, 1 та монография, 4 та услубий қўлланма, 35 дан зиёд илмий мақолалар муаллифи.
Илмий йўналишлари: юриспруденция, фуқаролик ҳуқуқи, оила ҳуқуқи, халқаро хусусий ҳуқуқ, бизнес ҳуқуқи, гендер тенглиги.
Мукофотлар: “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак нишони.
Халқаро конференциялар: Россия (Москва, Нижний Новгород), Туркия (Анталия), Чехия (Прага).

“Стратегик таҳлил ва прогнозлаштириш” бўлими кичик илмий ходими
эл. почта: zumrad.i@mail.ru
Меҳнат фаолияти: Тошкент техник университети (аспирант, ассистент) Давлат статистика қўмитаси (бошқарма бошлиғи), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти (бош илмий ходим), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий- амалий тадқиқот маркази (бўлим бошлиғи).
Йўналишлар: статистика, статистик таҳлил усуллари, иқтисодий таҳлил усуллари, социологик тадқиқотлар методологияси, маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш.
Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик: Евростат (Статистика 8), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA), Ўзбекистондаги Осиё тараққиёт банки (ОТБ), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNISEF).
Халқаро конференциялар: Чехия (Прага), Россия (Москва), Қозоғистон (Олмаота).
Илмий йўналишлари: 15 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.

“Маҳалла институтини мустаҳкамлаш” бўлими бошлиғи
педагогика фанлари номзоди, доцент
эл. почта: norqulov.h69@mail.ru
Меҳнат фаолияти: Самарқанд вилояти Иштихон тумани 88-мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, Республика “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати қошидаги ёшлар муаммолари институти катта мутахассиси, Ёшлар муаммолари институти қошидаги “Заковат илм” маркази илмий тадқиқотчиси, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси етакчи мутахассиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси бош илмий ходими, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси илмий кенгаши котиби, Ўзбекистон давлат санъат институти маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети “Умумий педагогика” кафедраси доценти вазифасини бажарувчиси, А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (лектор), Самарқанд давлат чет тиллар институтининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси бош мутахассиси.
Йўналишлар: Таълим ва тарбия назарияси, конфликтология, медиация, давлатнинг талаба-ёшлар сиёсати, сиёсий партиялар ҳаракати.
Жамоатчилик фаолияти: С.Айний номидаги Самарқанд давлат педагогика институти талабалар турар жойи кенгаши “Адолат” СДП тарғиботчи.
Халқаро конференциялар:
“Буюк ипак йўлида умуминсоний ва миллий қадриятлар: тил, таълим ва маданият” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференцияси материаллари тўпламида “Буюк ипак йўлида миллий - маданий мерос масалалари” мавзусидаги илмий мақола чоп этилди. Самарқанд-Шанхай. – Самарқанд. СамДЧТИ босмахонасида чоп этилган. 2015. 198-201 бетлар.
“Буюк ипак йўлида умуминсоний ва миллий қадриятлар: тил, таълим ва маданият” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференцияси материаллари тўпламида “Таълим тизимига педагогик технологияларни жорий этиш” мавзусидаги илмий мақола чоп этилди. Самарқанд-Шанхай. – Самарқанд. СамДЧТИ босмахонасида чоп этилган. 2016. 344-346 бетлар.
Эълон қилинган ишлар: 60 дан ортиқ китоб, монография, ўқув-услубий қўлланма ва мақолалар нашр қилинган.

Оила ҳуқуқи ва гендер тенглиги бўлими кичик илмий ходими
Электрон почта
gulmira62_@mail.ru
Меҳнат фаолияти: Нукус давлат университети,
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази
Йўналишлар: сиёсий иқтисод, иқтисодиёт назарияси, хотин-қизлар ҳаракати, халқаро хамкорлик, гендер тенглиги ва оила масалалари, илмий тадқиқотлар, лойиҳаларни мониторинг қилиш ва баҳолаш, медиация
Жамоатчилик фаолияти: Хотин-қизлар ҳаракати
Халқаро ташкилотлар билан хамкорлик:
- Немецкие Сберегательные Кассы, «Организация консультативных Центров для женщин – начинающих предпринимательниц» лойиҳа маслахатчиси;
- GIZ - Немецкие Сберегательные Кассы, «Повышение финансовой грамотности населения Узбекистана» лойиҳа маслахатчиси;
- БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA), «Народонаселение и развитие», «Адвокатирование вопросов репродуктивного здоровья», «Гендер» лойиҳалари мутахассиси;
- БМТнинг Аёллар жамғармаси (UN WOMEN), «Продвижение экономических прав женщин», «Женщины Узбекистана против ВИЧ/СПИД» лойиҳалари мутахассиси;
- БМТнинг Тараққиёт дастури (UNDP) – Глобальный фонд для борьбы со СПИДом, туберкулезом и малярией «Продолжение расширения масштабов противодействия ВИЧ-инфекции, сфокусированного на особо уязвимых слоях населения и укрепление системы и потенциала для всеобщего доступа к профилактике, диагностике ВИЧ, лечению и уходу в Республике Узбекистан» суб-лойиҳаси координатори;
- БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA), CEDAW Конвенциясини тадбиқ этиш бўйича тренер;
- USAID – Соғликни сақлаш вазирлиги, “Маҳаллий иҳтёжларни баҳолаш” лойиҳаси координатори
Халқаро малака ошириш:
1. Сеул, Жанубий Корея, KOICA, Права человека и развитие женщин (2007);
2. Майнц, Германия, Немецкие Сберегательные Кассы, Консультирование женщин-предпринимательниц по микрокредитованию, (2010);
3. Ереван, Армения, «Продолжение расширения масштабов противодействия ВИЧ-инфекции, сфокусированного на особо уязвимых слоях населения и укрепление системы и потенциала для всеобщего доступа к профилактике, диагностике ВИЧ, лечению и уходу в Республике Узбекистан», (2011);
4. Истанбул, Туркия, UNFPA – Promundo-US, Использование подхода Men Care в качестве инструмента для обеспечения гендерного равенства (2015);
5. Эпштайн, Германия, GIZ – Немецкие Сберегательные Кассы, Разработка программы по повышению финансовой грамотности (2016);
6. Тбилиси, Грузия, DVV International ташкилоти фаолияти билан танишув, (2018);
7. Чапел Хилл, Шимолий Каролина, АҚШ, Джордан Университетининг Оила Институти ва «Ватандош» Ўзбек-Америка федерацияси, Рабочая сессия по проблемам социальной работы, (2019);
Халқаро конференциялар: Россия (Москва), Козоғистон (Алмати), Қирғизстон (Бишкек)
Илмий фаолият: “Оилада зўравонликни олдини олиш комплекс социологик тадқиқоти”, “Аёллар жиноятчилиги ҳолати, сабаблари, ўзгариш тенденцияси, Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва уларнинг ижтимоийлаштиришнинг илмий асослари”, “Оилада жиноятлар ва зуравонликлар, оиладаги криминоген мухит, келиб чикиш сабабларини тадкик этиш”, “Ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга комплекс ёрдам кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш”, “Хавфсиз маҳалла” тамойилининг асосий мезонлари ҳамда уларга асосланган тизимни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига тўлақонли ва самарали жорий этиш механизмлари” каби илмий-тадқиқот лойиҳаларда фаол иштирокчи.
Бевосита раҳбарлигида “Ёшлар ўртасидаги жиноятчилик ҳолати, унинг келиб чиқиш сабаблари ва тенденцияси, ёшлар ўртасидаги жиноятчиликнинг барвақт олдини олишнинг илмий асослари” мавзусидаги илмий-тадқиқот лойиҳаси амалга оширилди.

Девонхона мудири
Электрон почта: ermatov1960@gmail.com
Меҳнат фаолияти: 1977 йили Тошкент политехника институтининг Инженер-физика факультетига “Автоматика ва телемеханика” мутахассислиги бўйича ўқишга кириб, уни 1982 йили муваффақиятли тугатган.
1982 йилнинг ноябрь ойидан 1984 йилнинг октябрь ойигача Одесса харбий округида артиллерия полкида лейтенант ва катта лейтенант унвонларида харбий хизматни ўтаган.
1984 йилнинг декабрь ойида Тошкент Политехника институтининг “Автоматика ва телемеханика” кафедрасига мухандис (инженер) лавозимига ишга кирган. 1986 йилнинг январь ойидан 1986 йилнинг декабрь ойигача стажер-тадқиқотчи лавозимида ишлаган. 1986 йилнинг декабрь ойидан 1989 йилнинг декабрь ойигача шу кафедрада кундузги аспирантурада таҳсил олган. 1990 йилнинг январь ойидан 2001 йилнинг сентябрь ойигача мазкур кафедрада ассистент, катта ўқитувчи лавозимларида педагогик фаолият юритган.
2001 йилнинг декабрь ойида эса Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг “Ахборот технологиялари ва менежмент” факультетининг “Хисоблаш техникаси” кафедрасига катта ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилинган. 2005 йилнинг октябрь ойидан 2007 йилнинг апрель ойигача Университетнинг “Ахборот технологиялари ва масофавий ўқитиш” марказининг директори лавозимида ишлаган. 2007 йилнинг апрель ойидан 2020 йил февраль ойигача Университетнинг “Иқтисодиётда ахборот технологиялари” кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида ишлаган. 2009 йил август ойидан 2010 йил сентябоь ойигача Ўзбекистон Республикаси илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архиви директори, 2010 йил сентябрь ойидан 2011 йил июль ойигача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги Кино, сурат ва овозли ҳужжатлар марказий давлат архиви директори, 2011 йилнинг 2012 йил декабрь ойигача Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви фондларнинг катта сақловчиси, бўлим бошлиғи, директор ўринбосари вазифасини бажарувчиси, етакчи архивчиси лавозимларида ишлаган.
2020 йилнинг февраль ойидан сентябрь ойигача Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтнинг умумий бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.
30 йиллик педагогик фаолияти даврида 2 та дарслик, 4 та ўқув қўлланма, 6 та электрон дарслик, турли мавзудаги халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий конференцияларда 60 дан ортиқ тезис ва мақолалар чоп этган. 2008 йили чоп этилган “Шахсий компьютерлар ва улардан самарали фойдаланиш асослари” номли ўқув қўлланмаси “Истеъдод” жамғармаси томонидан 2009 йилнинг “Энг яхши дарслиги ва ўқув қўлланмаси” конкурсида фахрли 2-ўринни эгаллаган.
2020–2022 йиллар давомида “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтида фаолият юритиб, Маҳалла фуқаролар йиғинларида иш юритиш жараёнини амалга оширишда электрон ахборот ресурсларидан фойдаланиш технологиялари” мавзусидаги илмий лойиҳада илмий раҳбар бўлиб, яратилган электрон ўқув қўлланмаларига Ўзбекистон Республикасси Интеллектуал мулк агентлигидан муаллифлик гувоҳномалари олинган: “Маҳалла фуқаролар йиғинларида йиғмажилдлар номенклатурасини тузиш бўйича йўриқнома”, “Маҳалла фуқаролар йиғинларида бошқариш ва иш юритиш бўйича мамлакатимизда ва хорижда олиб борилган ишлар таҳлили”, “Маҳалла фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш бўйича йўриқнома”, “Маҳалла фуқаролар йиғинларида иш юритиш регламенти”, “Маҳалла фуқаролар йиғинларида йиғмажилдларни шакллантириш ва архивга топширишга тайёрлаш жараёнлари”, “Маҳалла фуқаролар йиғинларида идоравий архивларни ташкил этиш ва ҳужжатларни сақлашдаги талаблар”.
“Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” тамойили асосида ҳамкорлик тизимини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий лойиҳанинг иштирокчиси сифатида иш олиб борган.
“Физика, математика ва информатика” илмий-услубий журналининг 2021 йил 4-сонида “Вlockchain технологиясини таълим тизимида ишлатилишининг назарий асослари” номли илмий мақоласи чоп этилган.

“Илмий ходимларнинг касбий даражасини ошириш” бўлими бошлиғи
Эл.почта: dildora@bk.ru
Меҳнат фаолияти: Яккасарой туманидаги 91-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, Тошкент давлат педагогика университети “Магистратура бўлими” иш юритувчиси, “Умумий педагогика” кафедраси стажёр-ўқитувчиси, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази бўлим методисти, бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Йўналишлар: умумий педагогика, ижтимоий педагогика, тарих, таълим ва тарбия назарияси методикаси, таълим тизими менжменти.
Малака ошириш: “Ижтимоий босим – ёш олимлар нигоҳида” Қишки мактаб ва “Демографик имкониятлар: баҳолаш, чақириқ ва истиқболлар” ёзги мактабда ҳамда “Маҳалла ва оила институтларини ривожлантиришда гендер ёндашув” мавзусидаги қишки мактабда ўқиган.
Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиқлари ва бошқарманинг Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бўлими бош мутахассислари учун “Хотин-қизларни турмушга, оилага, жамиятга тайёрлашнинг амалий-методологик асослари” бўйича ўқув курси ва mt.moiti.uz. электрон платформаси ташкилотчиси ҳамда 2 та – “Турмушга чиқмаган қизларни турмушга, оилага, жамиятга тайёрлаш”, “Мактаб ёшидаги қизлар билан ишлаш” ўқув-услубий қўлланма ҳаммуаллифи.
Илмий ишлари: 15 дан ортиқ мақола ва тезислари Халқаро ва республика илмий журналлари ва конференция материаллари тўпламларида чоп этилган. Жумладан, “Оилада барқарор ижтимоий муҳитни яратишда маиший-гигиеник функциянинг ўрни” номли Илмий-услубий қўлланма ҳаммуаллифлигида чиқарилди.
Ҳалқаро конференциялар:
1.Фуқаролик жамиятининг муҳим бўғини сифатида маҳалла институтининг оилаларни мустаҳкамлаш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашдаги ўрни халқаро илмий-амалий конференцияси материаллари тўпламида “Оилаларда барқарор ижтимоий муҳитни мустаҳкамлашда маиший гигиенанинг ўрни” номли мақоласи, 2021 йил, март.
2. Evropean Journal of Resarch and Reflektion in Yeducatinal Sciences.- Vоl.9, No. 4, 2021, “The role and Importance of netional and universal valuesin еnsuring a stable socialenviroment in the family”.
3. SCIENCE, EDUCATION, INNOVATION: TOPICAL ISSUES AND MODERN ASPECTS. – № 94 | December, 2021, “Characteristics of the influence of a sustainable social and spiritual environment in the family on the raising of children”;
4. “Оила институти ривожланишида қадриятларнинг ўрни: миллий ва хорижий тажриба” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциясида “Оилаларда ижтимоий муаммолари мавжуд хотин-қизларга амалий-психологик ёрдам кўрсатиш масалалари” номли мақоласи билан иштирок этган.
Муаллифлик гувоҳномаси:
1. Маҳалла фуқаролар йиғинларида бошқариш ва иш юритиш бўйича мамлакатимизда ва хорижда олиб борилган ишлар таҳлили (2021 йил).
2. “Хотин-қизларни турмушга, оилага, жамиятга тайёрлашнинг амалий-методологик асослари” платформаси (2021 йил).
3. “Маҳалла” концептига доир ўзбек тили электрон тезаурусининг дастурий таъминоти (2022 йил).
4. “Маҳаллаларда китобхонлик маданияатини ривожлантириш” номли дастури (2022 йил).

Институтнинг кадрлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси.
эл. почта: rano_18@mail.ru
Меҳнат фаолияти: 2009-2010 йилда “Матбуот тарқатувчи” Aксиядорлик Компаниясида Тошкент шаҳар обуна бўлимида ахборот хужжатларига ишлов берувчи лавозимида иш бошлаган.
Тошкент Давлат Шарқшунослик институтининг мумтоз шарқ филологияси факултетини тамомлаган. Ўзбекистон Давлат Санъат музейида “Ўзбекистон тасвирий санъат” бўлими бошлиғи, ЎзЛиДеП Тошкент вилояти кенгашида етакчи консулътант, “Матбуот тарқатувчи” Aксиядорлик Компаниясида Тошкент шаҳар обуна бўлими бошлиғи, “Ўзбекистон почтаси ” Aксиядорлик Компаниясида Матбуот тарқатиш ва шартномалар билан ишлаш бўлими оператори лавозимларида ишлаган.