"Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институти ҳақида

05:20 - 22 октябр 12255

Умумий маълумот

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июндаги 367-сон қарорига мувофиқ ташкил этилди.

Институт маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлашга кўмаклашувчи, фуқаролар йиғинларини аҳолининг чинакам маслакдошига айлантириш ва «Соғлом оила — соғлом жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этиш ишларини илмий-услубий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш фаолиятини амалга оширувчи ихтисослаштирилган давлат илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Институт олдига қўйилган вазифалар

Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланган:

  • жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни тўлақонли ва самарали жорий этиш, маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш соҳасидаги устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этиш, фанлараро фундаментал, илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;
  • маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий фаолликни оширишга қаратилган концепцияларни, комплекс, мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишнинг илмий-методологик асосларини шакллантириш;
  • маҳаллалар ва оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлаш, умуминсоний ва миллий қадриятларни, шу жумладан оилавий қадриятларни мустаҳкамлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
  • маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий фаолликни ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
  • маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасидаги долзарб илмий муаммоларга бағишланган илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш, шунингдек, ушбу соҳада юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириб бориш;
  • ўз фаолияти йўналишлари бўйича республикадаги таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш, хорижий мамлакатларнинг илғор илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш;
  • оммавий ахборот воситаларида, жумладан, телевидение ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида илмий тадқиқотлар натижаларини кенг ёритиш, шунингдек, аҳолининг маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлашдаги ижтимоий фаоллигини оширишда иштирок этиш.

Институтнинг тадқиқот йўналишлари

Институтнинг асосий илмий-тадқиқот йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг асосий мезонлари ҳамда уларга асосланган тизимни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига тўлақонли ва самарали жорий этиш механизмлари бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш, бу борада ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир таҳлилий материаллар тайёрлаш;
  • аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича «маҳалла — сектор — Халқ қабулхонаси — маҳалла» тамойили асосида ҳамкорлик тизимини такомиллаштириш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган концепциялар лойиҳаларини ишлаб чиқади, шунингдек, комплекс, мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурлар лойиҳаларига илмий асосланган таклифлар тайёрлаш;
  • оила ва никоҳ, репродуктив саломатлик, шунингдек, оилаларда соғлом турмуш тарзи, маънавий-ахлоқий тарбия, иқтисодий, ҳуқуқий билимлар, тиббий маданиятни ошириш, оилавий муносабатлар психологияси бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳамда кенг жамоатчиликка методик тавсиялар тайёрлаш;
  • оила институтида кутилаётган ўзгаришлар таҳлили ва прогнозларини ишлаб чиқиш, демографик ривожланиш ва оила фаровонлигининг ўсиш даражасини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда концептуал йўналишлар бўйича илмий асосланган таклифлар ва таҳлилий материаллар тайёрлаш;
  • хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган тавсиялар тайёрлаш;
  • хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлашда ҳуқуқий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш амалиётини таҳлил қилиш;
  • маҳаллаларда нуронийларнинг билим ва бой ҳаётий тажрибасидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масалаларида самарали фойдаланиш тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ва методик тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг ўрнини тарғиб қилиш, шунингдек, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибасини оммалаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги соғлом муносабатларни йўлга қўйиш, оила ва никоҳни сақлаб қолишдаги ўзаро масъулиятни таъминлаш масалаларини ўрганиш;
  • нотинч ва муаммоли оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича таклифлар ва методик тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида маҳаллаларда ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш билан боғлиқ методик тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш бўйича илмий асосланган таклифлар тайёрлаш;
  • умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, «Соғлом оила — соғлом жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
  • хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш тизимини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда соҳага оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;


Институт фаолияти

Институт ўз фаолияти давомида қуйидагиларни амалга оширади:

  • маҳаллаларда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, нуронийлар ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳудудларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришда фуқаролар йиғинларининг роли ва мавқеини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари бўйича илмий семинарлар, давра суҳбатларини мунтазам ташкил этиб бориш;
  • «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни жорий этиш, маҳаллаларда аҳолининг кундалик муаммолари билан ишлаш тизимини кучайтириш борасидаги устувор вазифалар каби мавзулар бўйича илмий, илмий-амалий конференциялар ўтказиш;
  • маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли саломатлигини сақлаш, хонадон ва кўчаларнинг ободлигини ташкил этиш, маънавият ва маърифат ишларининг таъсирчанлигини ошириш каби йўналишларга бағишланган илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш;
  • ўтказилган тадбир натижалари бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
  • институтда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасида юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириб бориш;
  • ўз фаолияти йўналишлари бўйича республикадаги таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш, хорижий мамлакатларнинг илғор илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш;
  • манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, олий таълим муассасалари ҳамда вазирликлар ва идоралар тизимидаги бошқа илмий муассасалар билан биргаликда фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқот ишларини амалга ошириш;
  • институтнинг асосий вазифа ва функциялари билан боғлиқ йўналишларда илмий конференциялар, семинарлар, ҳамкорликдаги тадқиқотлар, лойиҳалар, ходимларнинг тажриба алмашиши ва уларни ўқитиш бўйича халқаро, хорижий илмий-тадқиқот муассасалари, институтлар ва марказлар билан ҳамкорликни ривожлантириш;
  • маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ йўналишларда бакалавр ва магистрларни тайёрлашда илмий-методик жиҳатдан кўмаклашади, шунингдек, Институт базасида бу соҳада илмий кадрлар тайёрлаш;
  • маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ йўналишларда мутахассислар тайёрловчи таълим муассасалари учун илмий, ўқув, ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини нашр этишга тайёрлаш ишларида иштирок этиш;
  • хорижий мамлакатларнинг ўзини ўзи бошқариш тизими ҳамда оилаларни мустаҳкамлаш соҳаларида фаолият юритаётган миллий институтлари билан яқин ва фаол ҳамкорликни амалга ошириш;
  • илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан биргаликда фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш;
  • Институт негизида, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда стажировка ўташни, маҳорат дарсларини ташкил этади ва ўтказиш;
  • маҳалла ва оила институтининг долзарб масалалари бўйича ёзги ва қишки мактаблар, илмий маърузалар ва мунозаралар майдончаларини ташкил этиш.