“Оилани демографик ривожлантириш” бўлими
Оилани демографик ривожлантириш бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошидаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисидаги 2020 йил 10 июндаги 367-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган. “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг таркибий қисми ҳисобланади.
Демографик ривожланиш ва оила фаровонлигининг ўсиш даражасини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда концептуал йўналишлар бўйича илмий асосланган таклифлар ва таҳлилий материаллар тайёрлаш бўлимнинг асосий мақсадини ташкил қилади.
Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
- оилаларнинг демографик ривожланиш даражасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва концептуал йўналишлар бўйича илмий таклифлар ҳамда таҳлилий материаллар тайёрлаш;
- эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатларини илмий таҳлил қилиш ҳамда уларнинг олдини олиш юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқиш;
- оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва репродуктив саломатликни мустаҳкамлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
- оила ва никоҳ, репродуктив саломатлик бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳамда кенг жамоатчиликка методик тавсиялар тайёрлаш;
- оилаларда туғилиш ва репродуктив майлнинг ҳудудий хусусиятларини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда репродуктив майлни бошқаришни фаоллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- чақалоқлар ва оналар ўлимини, шунингдек меҳнатга лаёқатли ёшдаги ўлимни камайтириш, аҳоли соғлиғининг муҳофаза қилинишини яхшилаш ва умр кўриш давомийлигини узайтириш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;
- стихияли ва нооқилона миграция кўламларини қисқартиришга ёрдам берувчи барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашга қаратилган таклифлар тайёрлашдан иборат.
Бўлим институтнинг меъёрий ҳужжатлари асосида ўз фаолиятини юритади.
Бўлим фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- бўлим томонидан амалга ошириладиган ишларнинг устувор йўналишларини белгилаш, бўлим иш режасининг амалга оширилишини таъминлаш;
- Институт раҳбарияти кўрсатмалари, Институтнинг Илмий кенгаши қарорлари ва меъёрий ҳужжатларни таллуқлилиги бўйича бажарилишини таъминлаш;
- оилаларнинг демографик ривожланиш даражасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва концептуал йўналишлар бўйича илмий таклифлар тайёрлаш;
- эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатларини илмий таҳлил қилиш ҳамда уларнинг олдини олиш юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқиш;
- оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва репродуктив саломатликни мустаҳкамлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
- оила ва никоҳ, репродуктив саломатлик бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳамда кенг жамоатчиликка методик тавсиялар тайёрлаш;
- оилаларда туғилиш ва репродуктив майлнинг ҳудудий хусусиятларини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда репродуктив майлни бошқаришни фаоллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- чақалоқлар ва оналар ўлимини, шунингдек меҳнатга лаёқатли ёшдаги ўлимни камайтириш, аҳоли соғлиғининг муҳофаза қилинишини яхшилаш ва умр кўриш давомийлигини узайтириш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;
- стихияли ва нооқилона миграция кўламларини қисқартиришга ёрдам берувчи барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашга қаратилган таклифлар тайёрлаш.
- фаолиятга оид таҳлилий маълумотлар, ҳисоботлар тайёрлашдан иборат.
Интерактив хизматлар (ҳуқуқий маслаҳат, психологик маслаҳат, ўсмирларга маслаҳат, қизларга маслаҳат, кутубхона, сўровнома): Мурожаат тушган вақтда ўсмирларга, қизларга маслаҳат бериб борилади, сўровномалар ўтказилади.
Илмий тадқиқотлар (олиб борилаётган тадқиқотлар, тугатилган тадқиқотлар): бўлимда 1 та фан доктори (DSs) ва 1 та (PhD) фалсафа доктори илмий тадқиқот мавзулари ҳамда илмий лойиҳалар устида ишлар олиб борилмоқда.
Ҳужатлар (соҳага оид ҳужжатлар ёки уларга ҳаволалар): Бўлим фаолиятга тегишли ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар электрон нусхада тайёрланган ва йиғма жилд папкаларда сақланмоқда.