"Оила ҳуқуқи ва гендер тенглиги" бўлими
Оила ҳуқуқи ва гендер тенглиги бўлими (кейинги ўринларда “бўлим”) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошидаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисидаги 2020 йил 10 июндаги 367-сонли қарорига мувофиқ тасдиқланган таркибий тузилмага асосан ташкил этилган.
Бўлим мазкур институтнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ўз фаолиятида оила ҳуқуқи ва гендер тенглик соҳаси йўналишида фундаментал, илмий-амалий ва инновацион тадқиқотларни олиб боради.
Бўлимнинг асосий мақсади давлат сиёсатининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлашга оид устувор стратегик-ижтимоий мақсадларини маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, “Соғлом оила — соғлом жамият” ғояси асосида оила ҳуқуқи ва гендер тенглик мавзусига тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишларини амалга ошириш соҳасида ҳамда илмий-назарий, услубий ва ахборот-таҳлилий тадқиқот жараёнлари ташкил қилишдан иборатдир.
Бўлимнинг асосий устувор вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ø оила ҳуқуқи ва гендер тенглик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, оила ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимида идоралараро ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик механизмларини оптималлаштириш;
Ø оила ҳуқуқи ва унинг манфаатларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими мутахассислари амалиётида мақсадли хизматлар кўрсатиш ва оилада гендер тенгликни қўллаб-қувватлашга инновацион ёндашувларни жорий этиш;
Ø аҳолининг гендер тенглик ва оила ҳамда аёллар ҳуқуқлари тўғрисида хабардорлигини ошириш йўналишида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
Ø маҳаллалардаги ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга мақсадли ҳуқуқий, ахборот-маърифий ёрдам кўрсатишда, ижтимоий-хуқуқий иш олиб боришда илмий асосланган инновацион технологияларни ишлаб чиқиш;
Ø жазо муддатини ўтаётган шахсларни ажрашиш ва мол-мулк олди-сотди жараёнларида, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш учун илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ø хотин-қизларнинг ва эркакларни муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ва эркакларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ва эркакларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш учун илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ø мигрантлар оила аъзоларини муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этишда методик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, тегишли муассасаларга тавсиялар бериш;
Ø оила низоларини ҳал қилиш бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга қаратилган тавсиялар мажмуини ишлаб чиқиш;
Ø ёш олимлар ўртасида оила ҳуқуқи ва гендер тенглигини ривожлантиришга қаратилган илмий муҳитни шакллантириш;
Ø оила ҳуқуқи ва гендер тенглиги масалалари буйича ҳалқаро илмий ташкилотларнинг тажрибасини ўрганиш ва маҳаллий тажрибаларни халқаро даражада тарғиб қилиш;
Ø оила ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва гендер тенглик масалаларини тарғиб этиш тизимининг ахборот моделини (электрон кутубхона) яратиш;
Бўлимнинг функциялари қуйидагилардан иборат:
1. Оилада хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар яратиш соҳасида илмий тадқиқот ишлари олиб бориш, оилаларда гендер тенгликнинг илмий-назарий механизмларини яратиш, оила ва маҳаллаларда гендер тенгликни таъминлаш бўйича аҳолини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида илмий-методик база яратиш;
2. “Шарқона гендер тенглик” мазмунини (концепция, дастур, методика) илмий-назарий ишлаб чиқиш;
3. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, “Соғлом оила — соғлом жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича тадқиқот ишлари олиб бориш;
4. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
5. Хотин-қизларга нисбатан таъзийқ ва зўравонлик, ҳимоя ордери, оила ва турмуш доирасидаги жиноятчилик муаммоларига оид илмий тадқиқотлар олиб бориш;
6. Оилаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳуқуқий маданияти, ҳуқуқий онгини шакллантириш бўйича илмий-назарий тадқиқотлар олиб бориш ва методик тавсияларни ишлаб чиқиш;
7. Оила ҳуқуқи ва гендер тенглик соҳасидаги долзарб илмий муаммоларга бағишланган илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш, шунингдек, ушбу соҳада юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириб бориш;
8. Оммавий ахборот воситаларида, жумладан телевидение, радио ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида илмий тадқиқотлар натижаларини кенг ёритиш, илмий қарашлар ва ёндашувларни, оила ҳқуқи ва гендер тенглик мазусида омма билан ишлашнинг янги инновацион усул, восита ва йўлларини оммалаштириш, аҳолининг маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлашдаги ижтимоий фаоллигини оширишда иштирок этиш, бўлим фаолиятининг институт веб-сайти ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги, шунингдек ОАВ да ёритилишини таъминлаш.