"Илмий ходимларнинг касбий даражасини ошириш" бўлими

05:18 - 15 май 1015

Илмий ходимларнинг касбий даражасини ошириш бўлими Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда «Маҳалла зиёси» республика ўқув-услубий маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтининг ташкилий ишлар бўлими таркибида ташкил этилган.

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- институтда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасида долзарб илмий муаммоларга бағишланган илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш, шунингдек ушбу соҳада юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириб бориш;

- олий ўқув юртидан кейинги таълим, яъни таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчилик орқали олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тартиби, изланувчилар, илмий раҳбарлар (маслаҳатчилар) ва олий ўқув юртининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради ҳамда институтда илмий ходимлар илмий-тадқиқот ва инновацион-ижодий фаолиятга жалб қилиш ва йўналтириш, бўлимларда бу борада олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

- илмий ходимларни илмий-тадқиқот ва инновацион-ижодий фаолиятга жалб қилиш;

- институтнинг илмий ходимларининг касбий даражасини ошириш борасида халқаро илмий ҳамкорлик асосида илмий стажировкалар, хорижий илмий сафарларни ташкил этилиши мониторингини олиб бориш;

Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

- маҳаллаларда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, нуронийлар ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳудудларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришда фуқаролар йиғинларининг роли ва мавқеини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари бўйича илмий семинарлар, давра суҳбатларини ташкиллаштириш;

- олий ўқув юртидан кейинги таълим, яъни докторантура, таянч докторантура ҳамда мустақил изланувчилик орқали олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашни ташкил этиш;

- «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни жорий этиш, маҳаллаларда аҳолининг кундаллик муаммолари билан ишлаш тизимини кучайтириш борасидаги устувор вазифалар каби мавзулар бўйича илмий семинарлар, илмий-амалий конференциялар, йиғилишлар, ташкил этиш;

- ўтказилган тадбирлар натижалари бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;

- институтда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасида юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириб бориш тизимини жорий этиш.

Чоп этиш