“Стратегик таҳлил ва прогнозлаштириш” бўлими

05:26 - 15 май 1378

Стратегик таҳлил ва прогнозлаштириш” бўлими “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг таркибий қисми бўлиб, у ўз фаолиятини амалга оширишда бевосита институт директорига бўйсунади.

Бўлимнинг асосий мақсади Институт зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда маҳалла фаолияти ва оила институтининг барқарорлиги ва аҳамиятини таъминлаш бўйича стратегик таҳлил ва прогнозларни амалга ошириш ҳамда таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашдан иборат.

Бўлим мақсадидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифаларни ўз олдига қўйган:  

- Институт бўлимларининг йўналишидан келиб чиққан ҳолда маҳалла ва оила институтларининг долзарб муаммоларига доир тадқиқотлар ўтказиш ҳамда келгусида стратегик вазифалар бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

- маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш ва  такомиллаштиришга доир таҳлилий материаллар тайёрлаш;

- маҳалла ва оиладаги муаммоларни ечими бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;

- маҳалла ва оила институтларини комплекс таҳлил қилган ҳолда уларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган стратегик концепция ишлаб чиқиш;

- Институтда амалга ошириш керак бўлган илмий-амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳаларнинг йўналишлари бўйича тавсиялар бериш;

- оила институтида рўй бераётган ўзгаришларни таҳлил қилиш ва кутилаётган прогнозларни ишлаб чиқиш, оилада демографик ривожланиш, оила фаровонлигининг ўсиш даражасини тадқиқ этиш, концептуал йўналишлар бўйича илмий асосланган таклифлар ва таҳлилий материаллар тайёрлашдан иборат.

Чоп этиш