"Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва оила психологияси" бўлими
Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва оила психологияси бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошидаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисидаги 2020 йил 10 июндаги 367-сон қарорига мувофиқ ташкил қилинган. Бўлим мазкур институтнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ўз фаолиятида оила қадриятларини мустаҳкамлаш ва оила психологияси соҳаси йўналишида фундаментал, илмий-амалий ва инновацион тадқиқотларни олиб боради.
Бўлимнинг асосий мақсади давлат сиёсатининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлашга оид устувор стратегик-ижтимоий мақсадларини, “Соғлом оила — соғлом жамият” ғоясини ҳаётга жорий этиш, хусусан оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва оила психологияси соҳасидаги илмий-назарий, услубий ва ахборот-таҳлилий тадқиқот жараёнлари ташкил қилишдан иборатдир.
Бўлимнинг асосий устувор вазифалари куйидагилардан иборат:
1. Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
2. Жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг ўрнини илмий ўрганиш, «Обод ва хавфсиз маҳалла» тизимини ўрнатишда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажрашишлар ва эрта никоҳларнинг олдини олиш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг ўрнини илмий ўрганиш;
3. Эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги соғлом муносабатларни йўлга қўйиш, оила ва никоҳни сақлаб қолишдаги ўзаро масъулиятни таъминлаш, нотинч ва муаммоли оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, зиддиятли ва низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш масалаларини илмий тадқиқ этиш;
4. Умуминсоний ва миллий-маънавий оилавий қадриятларни, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида маҳаллаларда ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш юзасидан фундаментал тадқиқотлари олиб бориш, “Замонавий намунали оила” андозасини яратиш;
5. Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг психологик асосларини, оиланинг психологик мўътадиллиги муаммоларини, хусусан суицид ҳолатларини юзага келишининг сабабларини илмий-назарий тадқиқ этиш;
6. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва оила психологияси соҳасидаги долзарб илмий муаммоларга бағишланган илмий, илмий-амалий худудий, республика ва халқаро миқёсдаги конференциялар, семинарлар, йиғилишлар, форумлар, фестиваллар, жумладан вебинар ва интернет маконларидаги илмий мулоқотларни ташкил этиш, инновацион лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, АКТ асосидаги таълим таъминотини яратиш, олий малакали илмий ходимларни тайёрлаш, шунингдек илмий ходимлар илмий ва касбий компетенцияларини мунтазам ошириб бориш, уларнинг рақобатбардош мутахассис бўлишларини таъминлаш, малака ошириш фаолиятини ташкил қилиш.
Бўлимнинг функциялари куйидагилардан иборат:
Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1. Маҳаллалар ва оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлаш, умуминсоний ва миллий қадриятларни, шу жумладан оилавий қадриятларни мустаҳкамлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
2. Жамиятда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, оилани психологик хизматлар методлари билан қуроллантириш, “Обод ва ҳавфсиз маҳалла” тизимидаги янги қадриятларни самарали жорий этиш, маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш соҳасидаги устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этиш, фанлараро фундаментал, илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, соҳага доир тадқиқотлар, услубий қўлланма, рисолалар ва бошқа таълимий, методик ва илмий материалларни нашр қилиш;
3. Маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий фаолликни оширишга қаратилган концепцияларни, комплекс, мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишнинг илмий-методологик асосларини шакллантириш;
4. Бўлим ўз фаолияти йўналишлари бўйича республикадаги таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга ошириш, хорижий мамлакатларнинг илғор илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро алоқаларни ўрнатиш, уларнинг доимий ва мунтазам тарзда бўлишини таъминлаш ва алоқаларни ривожлантириш;
5. Оммавий ахборот воситаларида, жумладан телевидение, радио ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида илмий тадқиқотлар натижаларини кенг ёритиш, илмий қарашлар ва ёндашувларни, омма билан ишлашнинг янги инновацион усул, восита ва йўлларини оммалаштириш, аҳолининг маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлашдаги ижтимоий фаоллигини оширишда иштирок этиш, бўлим фаолиятининг институт веб-сайти ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги, шунингдек ОАВ да ёритилишини таъминлаш.