"Халқаро алоқалар" бўлими
«Халқаро алоқалар» бўлими
Халқаро алоқалар бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошидаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисидаги 2020 йил 10 июндаги 367-сонли қарорига мувофик тасдиқланган таркибий тузилмага асосан ташкил этилган.
Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳайъатининг қарорларига, «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти директори ва Илмий кенгашининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Бўлимнинг асосий вазифалари ва функциялари:
- маҳалла ва оила институтини мустаҳкамлаш йўналишида республикадаги таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш, хорижий мамлакатларнинг илғор илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш;
- маҳалла ва оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда соҳада юзага келаётган муаммоларга ечим топиш йўналишида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқот ишларини амалга оширишда хорижий тажрибани ўрганиш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш;
- мамлакатда маҳалла ва оилани мустаҳкамлаш соҳасида эришилаётган ютуқлар, тўпланган тажриба ҳамда Институт фаолияти, жумладан олиб борилаётган тадқиқотлар юзасидан халқаро ҳамжамиятнинг хабардорлигини ошириш.
Бўлимнинг функциялари:
- олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот муассасалари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасида инновацияларни жорий этишга йўналтирилган чора-тадбирларни ҳамкорликда амалга оширади;
- маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасида, шу жумладан, манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, олий таълим муассасалари ҳамда вазирликлар ва идоралар тизимидаги бошқа илмий муассасалар билан биргаликда фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқот ишларини ташкиллаштиради;
- институтнинг асосий вазифа ва функциялари билан боғлиқ йўналишларда илмий конференциялар, семинарлар, тадқиқотлар, лойиҳалар, ходимларнинг тажриба алмашиши ва уларни ўқитиш бўйича халқаро, хорижий ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан келишувлар, битимлар ва меморандумлар имзолайди;
- оила қадриятини асраш, маҳалла ва оилани мустаҳкамлаш соҳасида фаолият кўрсатаётган ёки йўналишлари мавжуд бўлган маҳаллий ва хорижий ташкилот, муассаса, идораларнинг фаолиятини ўрганади ва улар тўғрисида маълумот базасини яратади;
- илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан биргаликда фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этади;
- институт негизида, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда стажировка ўташни ва маҳорат дарсларини ташкил этади;
- маҳалла ва оила институтининг долзарб масалалари бўйича «ёзги ва қишки мактаб»лар, илмий маърузалар ва «мунозаралар майдонча»ларини ташкил этишда хорижий экспертларни жалб этади ва республикадаги илмий жамоатчилик вакилларини, хусусан ёшларни хорижий мамлакатларга юборишни ташкиллаштиради.