"Маҳалла институтини мустаҳкамлаш" бўлими
05:31 - 15 май
1368
Маҳалла институтини мустаҳкамлаш бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошидаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисидаги 2020 йил 10 июндаги 367-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг таркибий қисми ҳисобланади. Бўлимнинг асосий мақсади Институт зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Республикада Маҳалла институтини мустаҳкамлашнинг илмий-назарий ва методик асосларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этишдан иборат. Маҳалла институтини мустаҳкамлаш бўлимининг устувор илмий йўналишлари қуйидагилардир:
- Маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган концепциялар лойиҳаларини ишлаб чиқади, шунингдек, комплекс, мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурлар лойиҳаларига илмий асосланган таклифлар тайёрлаш;
- Оила ва никоҳ, репродуктив саломатлик, шунингдек, оилаларда соғлом турмуш тарзи, маънавий-ахлоқий тарбия, иқтисодий, ҳуқуқий билимлар, тиббий маданиятни ошириш, оилавий муносабатлар психологияси бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳамда кенг жамоатчиликка илмий-тадқиқот натижалари бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш;
- Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида илмий-назарий аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга, оилаларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатишнинг илмий асосларини яратиш ва шу асосда тегишли вазирлик ва идораларга илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
- Маҳаллаларда нуронийларнинг билим ва бой ҳаётий тажрибасини илмий ўрганиш, улардан ёшлар маънавиятини юксалтириш, ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масалаларида фойдаланишнинг илмий асосларини яратиш;
- Ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилалар, ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлашда ҳуқуқий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатишнинг хорижий илмий тажриба ва амалиётни ўрганиш асосида унинг миллий моделини яратиш, миллий моделни жорий этиш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш.
- Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасидаги долзарб илмий муаммоларга бағишланган илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш, соҳада юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириб бориш.
- Маҳалла институтини мустаҳкамлаш бўлимининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий фаолликни оширишга қаратилган концепцияларни, комплекс мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишнинг илмий-методологик асосларини шакллантириш;
- Маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган концепциялар лойиҳаларни ишлаб чиқади, шунингдек , комплекс, мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурлар лойиҳаларига илмий асосланган таклифлар тайёрлаш;
- Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, улардаги жамоатчилик тузилмалари фаолиятига оид қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этиш;
- Маҳалла институтини аҳолининг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, унинг роли ва аҳамиятини ошириш юзасидан тадқиқотлар ўтказади ва услубий тавсиялар тайёрлаш;
- Оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатиш юзасидан таклиф ва тавсиялар тайёрлаш;
- Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини юксалтириш;
Чоп этиш