“Обод ва хавфсиз маҳалла” бўлими
“Обод ва хавфсиз маҳалла” бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошидаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисидаги 2020 йил 10 июндаги 367-сон қарорига мувофиқ ташкил қилинган. Бўлим мазкур институтнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ўз фаолиятида оила қадриятларини мустаҳкамлаш ва оила психологияси соҳаси йўналишида фундаментал, илмий-амалий ва инновацион тадқиқотларни олиб боради.
Бўлимнинг асосий мақсади давлат сиёсатининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлашга оид устувор стратегик-ижтимоий мақсадларини, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилини жорий этишнинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган концепциясининг устувор йўналишларини амалга ошириш юзасидан илмий тадқиқот ишлари олиб бориш;
«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг асосий мезонлари ҳамда уларга асосланган тизимни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига тўлақонли ва самарали жорий этиш механизмлари бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш, бу борада ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир таҳлилий материаллар тайёрлаш;
Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича «маҳалла-сектор-Халқ қабулхонаси-маҳалла» тамойили асосида ҳамкорлик тизимини такомиллаштириш бўйича маҳаллаларда (МФЙ) тадқиқот ишлари олиб бориш ва шу асосда таҳлилий материаллар, илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш ва вазирликка амалиётга татбиқ этиш учун тавсия этиш;
Нотинч ва ноқобил оилалар, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, профилактик ҳисобда ҳамда МФЙ да ички рўйхатда турувчи фуқаролар билан ишлаш тизимини илмий ўрганиш, таҳлилий материаллар тайёрлаш, тавсиялар ишлаб чиқиш;
Жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар ҳавфизлигини таъминлаш борасида турли ёт ғояларга мансуб барча ички ва ташқи салбий таъсирлардан муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, жиноятдан ҳоли муҳитни шакллантириш, маъмурий назоратдаги шахслар билан ишлаш муаммоларини ўрганиш ва тегишли вазирликлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари учун илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш;
«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасидаги долзарб илмий муаммоларга бағишланган илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш, ушбу соҳада юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириб бориш ғоясини ҳаётга жорий этиш, хусусан оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва оила психологияси соҳасидаги илмий-назарий, услубий ва ахборот-таҳлилий тадқиқот жараёнларини ташкил қилишдан иборатдир.
Бўлимнинг асосий устувор вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат:
“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш соҳасида илмий-услубий тавсия беради;
“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасидаги долзарб илмий муаммоларга бағишланган илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш, ушбу соҳада юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий оширишда тавсиялар беради;
фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси
ва “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш услубий кўмаклашади;
ҳудудий бошқармаларнинг “Обод ва хавфсиз маҳалла” фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришда туман (шаҳар) бўлимларининг ходимлари ҳамда фуқаролар йиғинлари фаолиятига услубий кўмаклашади;
жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли жорий этишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда ва уларнинг самарали амалга оширишда илмий-услубий кўмаклашади;
“Хавфсиз маҳалла” тушунчасининг асосий мезонлари, йўналишларини ишлаб чиқишда илмий ва услубий кўмаклашади;
маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини такомиллаштириш масалалари юзасидан ахборот-таҳлилий материаллар, шарҳлар ва тавсиялар тайёрлайди, ҳудудий бошқарма ва бўлимлар ишини самарали ташкил этиш учун илмий методик ва бошқа материаллар ишлаб чиқади;
ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабаблари ва уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этишга йўналтирилган, шу жумладан бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда ўтказиладиган тадбирларнинг истиқболли ва жорий режалаштиради;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликда оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг сабаб ва шарт-шароитларини таҳлилий аниқлайди ҳамда бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда илмий услубий тавсиялар ишлаб чиқади;
ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган ва ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган шахслар билан амалга оширилаётган профилактик ишлар мониторингини таҳлилий баҳолайди, натижалари юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқишда илмий-услубий тавсиялар беради;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, фуқароларнинг, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқий тарғибот ишларини ўтказиш масалалари бўйича ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, давлат органлари, ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлиги доирасида илмий-услубий тавсиялар ва мақолалар тайёрлайди;
аҳолининг мавжуд муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этишнинг мақбул йўлларини аниқлашга қаратилган учрашувларда иштирок этади ва муаммоларни самарали бартараф этиш борасида тавсиялар беради ;
фуқаролар, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларида олиб бориладиган тушунтириш ишларида иштирок этади.
фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси билан биргаликда ёшлар, шу жумладан уларнинг уюшмаган қисми билан ишлаш, бандлигини таъминлаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш соҳасида илмий услубий кўмаклашади;
“Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари ва бошқа жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган жамоат тузилмалари фаолиятини илмий услубий ташкил этишда кўмаклашади;
Бўлим ўз ваколатлари доирасида бошқа вазифа ва функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Бўлим ўз фаолияти йўналишлари бўйича республикадаги таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга ошириш, хорижий мамлакатларнинг илғор илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро алоқаларни ўрнатиш, уларнинг доимий ва мунтазам тарзда бўлишини таъминлаш ва алоқаларни ривожлантириш;
Оммавий ахборот воситаларида, жумладан телевидение, радио ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида илмий тадқиқотлар натижаларини кенг ёритиш, илмий қарашлар ва ёндашувларни, омма билан ишлашнинг янги инновацион усул, восита ва йўлларини оммалаштириш, аҳолининг маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлашдаги ижтимоий фаоллигини оширишда иштирок этиш, бўлим фаолиятининг институт веб-сайти ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги, шунингдек ОАВ да ёритилишини таъминлаш.