“Аёллар маслаҳат кенгаши” аъзолари учун ўтказилган ўқув семинар
Учтепа тумани маҳалла раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ва “Аёллар маслаҳат кенгаши” аъзолари учун ўтказилган ўқув семинари ҳақида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 26 февраль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 11 - сонли йиғилиш баёнининг 35-банди, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил 11 мартдаги “Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги”га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” 44-сонли (2021 йил 11 мартдаги №01-07/07/1-443-сон) баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 27 ва 30-март кунлари Учтепа туманидаги 3 ва 4 секторларга қарашли маҳалла раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ва “Аёллар маслаҳат кенгаши” аъзоларига уларнинг хотин-қизлар ва оилалар билан ишлашдаги билимларини янада ошириш мақсадида навбатдаги сайёр ўқув семинарлари Тошкент солиқ қўмитаси ҳамда “Диёробод” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди.
Ўқув семинарларида Учтепа тумани ҳокимлиги вакили М. Арипова, Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институтининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, педагогика фанлари доктори, профессор О. Мусурманова ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети катта ўқитувчиси, психолог Д.Полвоновалар иштирок этдилар.
Ўқув семинарларида “Аёллар дафтари”ни юритиш.унга ижтимоий ҳимояга муҳтож қотин-қизларни киритиш ва ундан чиқариш тартиб қоидалари ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек,”Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти томонидан “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ва юритишга бағишлаб тайёрланган ижтимоий ролик иштирокчиларга намойиш этилди. Ўқув семинарида психолог Д.Полвонова томонидан “Конфликтлар ва уларни бошқариш” мавзусида қизиқарли психологик тренинг ташкил этилди. Семинар иштирокчиларига институт томонидан тайёрланган ва чоп этилган “Маҳалла-ҳаёт кузгуси” ва “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш бўйича услубий қўлланмалар тақдим этилди. Ўқув семинарлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказилди, шунингдек иштирокчиларни қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоблар берилди.