“Она. Жамият. Келажак” мавзусидаги халқаро аёллар форуми

06:31 - 20 май Янгиликлар
71

#халқаро_ҳамкорлик

ness image

Жорий йилнинг 15–16 май кунлари Қозоғистон Республикасининг Ақтау шаҳрида “Она. Жамият. Келажак” мавзусида халқаро аёллар форуми бўлиб ўтди. Унда Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти илмий ходими Гулмира Тлеуова ҳам иштирок этди. 

Қозоғистон халқи Ассамблеяси Оналар кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур форум ишида қатнашган халқаро экспертлар замонавий жамиятлар дуч келаётган глобаллашув, рақамлаштириш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий муаммолар бўйича ўзаро тажриба алмашишди. Шунингдек, бундай қийин вазиятда оилаларда онанинг роли катта аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Зеро, оналик ва фарзанд тарбияси нафақат алоҳида оиланинг шахсий иши, балки миллий хавфсизлик ва давлат барқарорлигининг стратегик масаласидир. Форумда айни шу масалалар муҳокамалар марказида бўлди.

Чоп этиш