“Хотин-қизларни турмушга, оилага, жамиятга тайёрлашнинг амалий-методологик асослари” Семинар-тренингининг 3чи куни

Ўқув курсининг 3-кунида Маҳалла институтини мустаҳкамлаш бўлими бошлиғи педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори Гафурова Нодира Мирсалиховна ва Оила ҳуқуқ ва гендер тенглиги бўлими бошлиғи Исмаилова Раъно Нураевналар томонидан “Ёш келинларнинг кийиниш одоби. Кийиниш маданияти нима? Мода нима? Мода сизни бошқарадими, ёки Сиз модани бошқарасизми? Менинг оиладаги ҳуқуқларим нималардан иборат? Эримнинг оиласидаги менинг ҳуқуқларим нималардан иборат? Оилавий турмуш ва ахлоқ. Аёллар учун ахлоқ талаблари ва хусусиятлари. Муҳаббат нима? Меҳр нима? Хотин сифатида аёлнинг мажбурияти нима? “Ҳимоя ордери” нима? Ҳимоя ордерини қўллаш бўйича амалиёт таҳлили” мавзуларида семинар тренинглар олиб борилди. Курсда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани маҳалла фуқаролар йиғинларидан 25 нафар раис ўринбосарлари қатнашди.
Мазкур ўқув-семинарни Zoom платформаси орқали кузатганлар ҳам бўлди. Онлайн тизим орқали, Тошкент вилоятининг 23 та туманидан 68 нафар тингловчилар ҳамда Хоразм шаҳрининг 13 туманидан 34 нафар амалиётчи психолог тингловчилар иштирок этишди. Тингловчилар маҳалларда “Ёшларнинг оилага бўлган муносабати. Нега ажримлар кўп? Оила сизлар учун муқаддасми? мавзуларида олиб бориладиган муаммоларни бартараф этиш юзасидан билим, кўникма ва малакаларга эга бўлди, қолаверса, ҳозирги кунда нега ажримлар сони кўпаймоқда ва уларни қандай камайтириш мумкин, унинг учун маҳалла раислари маҳаллаларда қандай тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришлари кераклиги ҳусусида семинар-тренинглардан ўзларига хулосалар чиқариб олишди.
Курс ниҳоясида тингловчилардан анонимик сўровномалар олиниб, унда курс қандай олиб борилди, нималарни билиб олдилар, ўқув курсини янада самарали бўлиши учун қандай хулоса ва таклифлар бериш мумкинликлари ҳақида ёзиб қолдирди.
Тренингда муваффақиятли иштирок этган тингловчиларга институт раҳбари Нодира Эгамбердиева томонидан сертификат тақдим этилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг: telegram, facebook, instagram.