Ўқув-семинар тренинг давом этмоқда

01:39 - 26 январ Янгиликлар
851
Ҳар бир хонадонда фарзанд дунёга келса, бешикдан то балоғат ёшига етгунча уни тўғри тарбиялаш, оилага йўналтириш, билим олишига шароит яратишда ота-она олдида катта масъулият туради. Шунинг учун ҳозирги кунда турмушга чиқаётган ёш қизларни ва оила боши ҳисобланадиган йигитларни ўз олдидаги вазифаларини англаши энг асосийси ҳаётий муаммоларни бартараф этишларида тўғри йўналиш берилиши муҳим ҳисобланади. Бу борада соҳа вакиллари томонидан бир қатор вазифалар амалга оширилмоқда.
ness image

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтидада ўқув-семинар тренингларни ташкил этиш анъанага айланган. Ёдингизда бўлса, жорий йилнинг 4-10 январь кунлари бўлиб ўтган, “Хотин-қизларни турмушга, оилага, жамиятга тайёрлашнинг амалий-методологик асослари” мавзусидаги ўқув семинар-тренингининг мантиқий давоми сифати 25 январдан бошлаб ўқув-семинар тренинглар давом этмоқда.

Ўқув курсининг 2 куни ҳам ноанъанавий интерфаол усуллар орқали машғулотлар ташкил этилди. Унда Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва оила психологияси бўлими бошлиғи филология фанлари доктори Тўйчиева Гулҳумор Умматиллаевна ва Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси “Ўзбек тили ва мумтоз шарқ адабиёти” кафедраси доценти Салимахон Рустамий Алибек қизи билан биргаликда маҳалларда “Оилавий конфликтлар хусусиятлари ва миллий ўзига хослиги нимада? Оилада зиддият юзага келса нима қилмоқ керак? Менинг оиламда зиддият юзага келди, нима қилишим керак? Агрессия, зўравонлик ва улар юзага келганда ўзини қандай тутиш керак. Менинг агрессия вақтидаги хатти-ҳаракатларим нималардан иборат. Агрессияга нисбатан индивид типлари ва уларни шарҳлаш” мавзуларида олиб борилган ўқув-семинар тренинглар орқали тингловчилар муаммоларни бартараф этиш юзасидан билим, кўникма ва малакаларга эга бўлдилар.

Бундан ташқари, ZOOM платформаси орқали ҳам ўқув курсини Тошкент вилоятининг 21 та туманидан 68 нафар тингловчилар ҳамда Хоразм шаҳрининг 12 та туманидан 24 нафар амалиётчи психолог тингловчилар кузатиб боришди.


Ўзбекистон Республикаси  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш

вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот

 институти Матбуот хизмати

Чоп этиш