“Хотин-қизларни турмушга, оилага, жамиятга тайёрлашнинг амалий-методологик асослари” мавзусидаги ўқув курси

01:12 - 25 январ Янгиликлар
1159
Маҳалла ва оилани қўллаб-қўллаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила”илмий-тадқиқот институтидада 2021 йил 25 январдан “Хотин-қизларни турмушга, оилага, жамиятга тайёрлашнинг амалий-методологик асослари” мавзусида ўқув курси бошланди. Ўқув курси 3 кунга мўлжалланган бўлиб, унда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани маҳалларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича раис ўринбосарлари иштирок этдилар. Ўқув курсининг мақсад ва вазифалари, ундан кутиладиган натижалар, ўқув дастурида назарда тутилган маҳалла, оила, хотин-қизларга оид масалалар ҳақида институт деректори профессор Н.М.Эгамбердиева тингловчиларга тўлиқ маълумот берди.
ness image

Шундан сўнг, профессор Ойниса Мусурманова ва педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Жавдат Пўлатовлар тингловчилар билан Ўзбекистонда маҳалла ва оила институтини янада ривожлантириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида давлатимиз олиб бораётган сиёсатнинг мазмун ва моҳияти,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Макҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “ОИЛА ИНСТИТУТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА” ги 820- сон қарорининг ижросини таъмилаш юзасидан ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш механизмлари, Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда мутасаддиларнинг компетентлиги ва креативлиги, имижи, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватларнинг инновацион тизими ва унинг моҳияти (“Аёллар дафтари”,”Аёллар маслаҳат кенгашлари”,Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари”) масалалари бўйича семинар-тренинг ўтказдилар. Семинар-тренинг “Қадамба қадам” инновацион педагогик технологияси асосида ташкил этилди.Семинар-тренинг маҳаллаларда, оилаларда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш жараёнида пайдо бўладиган муаммоли вазиятлар, ҳолатлар ва уларнинг ечими бўйича баҳс-мунозаралар тарзида жонли ва қизиқарли ташкил этилди.



Мазкур ўқув семинари ZOOM дастури орқали ҳам бутун республика маҳаллалари мутахассисларига ҳавола этилди.

Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 4-10 январ кунлари Вилоят ва туман хокимларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича жами 28 нафар ўринбосарлари учун ҳам “Хотин-қизларни турмушга, оилага, жамиятга тайёрлашнинг амалий-методологик асослари” мавзусида ўқув-семинар тренинги ташкил этилган эди. Бугундан бошлаб ўтказилаётган ўқув курслари унинг мантиқий давоми ҳисобланади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қўллаш

 вазирлиги ҳузуридаги

 “Маҳалла ва оила”илмий-тадқиқот

 институти Матбуот бўлими


Чоп этиш