“Хотин-қизларни турмушга, оилага, жамиятга тайёрлашнинг амалий-методологик асослари” мавзусида семинар - тренинг

Унда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани МФЙ раиси ўринбосари, мутахассиси, туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари, реабилитация маркази ва педагог – психологларидан 25 нафар иштирокчи қатнашди. Ўқув-семинарда тингловчилар “Хотин-қизларни турмушга, оилага, жамиятга тайёрлашнинг амалий-методологик асослари” мавзусида билим ва тажрибалари мустаҳкамланмоқда. Семинар-тренинг 3 кун мобайнида давом этади. Ундан сўнг Тошкент шаҳрининг бошқа туманларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиқлари учун ҳудди шу тарзда Институтнинг тажрибали профессорлари томонидан тренинглар ташкил этилади.
Бугунги кунда, институт олимлари томонидан ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва замонавий, наъмунали оила мезонларини жорий этишда, илмий жиҳатдан асосланган услубий қўлланмалар яратилмоқда.
Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, мазкур ўқув-семинар тренинг жориий йилнинг 4-10 январ кунлари ҳам бўлиб ўтган эди. Навбатдаги тренинг эса унинг мантиқий давоми ҳисобланади. Тошкент шаҳрининг ҳар бир туман МФЙ раиси ўринбосари, мутахассиси, туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари, реабилитация маркази ва педагог – психологлари учун ташкил этилган ўқувларда Медиатив техникалар, Конфликтология фани нима? Оилавий можаролар. Нима учун низо ва зиддиятлар вужудга келади. Конфликтлар ҳаётнинг ажралмас қисми эканлиги. Конфликтлар турлари. Конфликтлар бизда қандай ҳиссиётларни уйғотади?, Агрессия, зўравонлик ва улар юзага келганда ўзини қандай тутиш керак. Менинг агрессия вақтидаги хатти-ҳаракатларим нималардан иборат. Агрессияга нисбатан индивид типлари ва уларни шарҳлаш. Америка (Конфликт ресолутион) методологияси, оилавий турмуш ва ахлоқ. Аёллар учун ахлоқ талаблари ва хусусиятлари. Муҳаббат нима? Меҳр нима? Хотин сифатида аёлнинг мажбурият
и нима?, Пренападея нима? Пренападея асослари. Оилада бола тарбияси қачондан бошланади?, Ёшларнинг оилага бўлган муносабати. Нега ажримлар кўп? Оила сизлар учун муқаддасми? мавзуларида назарий-амалий кўникмаларга эга бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги
“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти
Матбуот бўлими