Семинар - тренингда маъруза

Маърузада Мурожаатномада олға сурилган хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш,уларга янги имкониятлар яратиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, улар учун 30 дан зиёд ижтимоий хизматлар электрон хизмат шаклларини ташкил этиш, уй-жой билан таъминлаш, аёлларнинг бизнес-лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш,“Темир дафтар”га киритилган ҳар бир фуқарони камбағалликдан чиқариш бўйича “мотивация, кўникма ва молиявий кўмак” тамойили асосида янги механизм жорий этиш, маҳаллаларда аҳолини касб-ҳунурга ўқитиш марказлари, “Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди” ташкил этиш, эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари,чин етим,ногиронлиги бўлган ва даволанишга муҳтож болаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатиш бўйича янги тизим жорий қилиш, ОТМ га қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сонини 2 бараварга кўпайтиш, аъло баҳоларга ўқиётган,ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус степендиялар жорий этиш ва бошқа кўплаб ижтимоий масалаларнинг моҳияти очиб берилди.Мурожаатномада таъкидланган мазкур масалаларни таълим муассасаларида амалиётини таъминлашда Хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаш раислари олдида турган вазифалар юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.