“Оила институтини ривожлантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция

03:04 - 16 май Янгиликлар
728

Ташкилотчилар:

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти.

ness image

Таклиф этиладиган ташкилотлар: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг (UNFPA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Давлат бошқарув академияси, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Ички ишлар вазирлиги академияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат юридик университети сингари бир қатор университетлар, сиёсий партиялар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар.

Конференциянинг мақсади – оила институтини мустаҳкамлаш борасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш, бу борада фаолият олиб бораётган амалиётчи мутахассис ҳамда экспертларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш, оила институтини мустаҳкамлашда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг аҳамияти юзасидан олиб борилаётган илмий тадқиқотлар натижалари билан таништириш, аҳоли ўртасида фаровон оила ғоясини тарғиб қилиш, мазкур масалалар бўйича халқаро тажриба алмашиш, уларнинг натижалари асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Оила азал-азалдан ўзбек халқи учун энг муқаддас қадриятлардан бири ҳисобланган. Республикамизда бугунги кунда 9,5 миллионга яқин оилалар истиқомат қилиб[1], уларнинг сафига ҳар йили 300 мингдан ортиқ янги оилалар қўшилмоқда[2]. Мазкур оилаларнинг ҳар бири жамиятнинг асосий бўғини сифатида давлат муҳофазасида бўлиб, ушбу йўналишдаги давлат сиёсати миллий ва умуминсоний қадриятларнинг замонавий оила барқарорлигидаги ўрнини оширишга йўналтирилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 30 апрель куни референдум асосида қабул қилинган Янги таҳрирдаги Конституцияда ҳам оила институтини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оиланинг ҳар бир аъзосининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлатнинг оила билан боғлиқ сиёсатида ижтимоий давлат сифатида вазифаларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

15 май – “Халқаро оила куни” Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йилдаги резолюцияси билан эълон қилинган ҳамда 1994 йилдан бошлаб бутун дунёда доимий тарзда нишонланиб келади. Ўзбекистонда мазкур санани кенг миқёсда нишонлаш 2016 йилдан бошлаб анъана тусига кирди ҳамда ҳар йили анъанавий халқаро конференциялар ўтказилиб келинмоқда. Бу йилги халқаро конференция ҳам мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш, фаровон ва бахтли оилалар сонини кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бир қисми ҳисобланади.

Ушбу конференцияда ҳам Миср, Япония, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби хорижий мамлакатлардан 10 дан ортиқ халқаро экспертлар, соҳа мутахассислари, етук тадқиқотчилар иштирок этди. Хусусан, Миср Ижтимоий бирдамлик вазирлигининг Оилани ривожлантириш масалалари бўйича бошқармаси бош директори Нармин Аҳмад Мансур хоним, Япониянинг Сёва аёллар университети доценти Норико Судзуки хоним, Қозоғистон Ижтимоий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги “Қозоғистон ижтимоий тараққиёт институти” бошқаруви раиси ўринбосари, сиёсат фанлари доктори Кайдарова Асем хоним, Туркия Республикаси Кайсери вилояти Эрчиес университети Оила ҳуқуқи кафедрасининг профессори жаноб Мурат Доған, Туркманистон Республикаси Хотин-қизлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Дурдиева Акджемал хонимлар глобаллашув даврида оилаларни қўллаб-қувватлаш, оила институтининг трансформацияси шароитида қадриятларнинг ўрнини ошириш бўйича ўз маърузаларини тақдим этишди.

“Оила институтини ривожлантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияда

  • “Миллий ва глобал ўзгаришлар нуқтаи назаридан оила”,
  • “Бола ривожланишида оиланинг ўрни”,
  • “Оила институтини мустаҳкамлашда қонунчиликнинг ўрни”,
  • “Мисрда оила ривожланиши ва ажрашиш масалалари тўғрисида”,
  • “Туркманистон Республикасида оила ва хотин-қизларниниг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш”,
  • “Ўзбек оилаларининг ижтимоий-психологик муаммолари”,
  • “Оила институтининг трансформацияси: асосий хусусиятлар – Қозоғистон тажрибаси”,
  • “Оила институтини ривожлантиришда миллий тарбиянинг ўрни”,
  • “Оилавий муносабатларни мустаҳкамлашда диний қадриятларнинг ўрни” сингари 15 дан ортиқ маърузалар тингланиб, унинг сўнгида мунозарали савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Конференцияга тақдим этилган 100 га яқин мақолалар тўплам шаклида нашр эттирилди.


“Оила институтини ривожлантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрни: миллий ва хорижий тажриба” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ишида иштирок этаётган хорижий экспертлар ҳақида

М А Ъ Л У М О Т

 

Миср

 

Нармин Ахмад Мансур - Миср Ижтимоий бирдамлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ишлари департаменти бош директори.

Нармин Аҳмад Мансур хоним оилаларга ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича маслаҳат марказларнинг фаолиятига масъул ҳисобланади.

У профилактик ва терапевтик йўналишда иш олиб боради.

Нармин хоним бевосита муаммоларни ҳал қилишда ёрдамга муҳтожларни ваколатли органларга йўналтириш билан шуғулланади.

Нармин Ахмад Мансур хоним “Оила миллий ва глобал ўзгаришлар нуқтаи назаридан” мавзусида маъруза қилди.

 

Нагва Халил - Миср ижтимоий ва криминологик тадқиқотлар миллий маркази профессори, Аёллар миллий кенгашининг аъзоси.

Нагва Ҳусайн Нагва Ҳусайн Халил хоним катта ҳаётий ва касбий тажрибага эга.

Коммуникация ва жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича мутахассис.

"Иккинчи жаҳон урушидан кейинги Миср жамиятининг муаммолари" мавзусида докторлик даражасини олган.

2011 йилгача Ижтимоий ва криминологик тадқиқотлар миллий маркази директори лавозимида ишлаган.

2011 йили Миср ижтимоий ишлар ва суғурта вазири лавозимида ишлаган. Нагва хоним мустақил вазирлардан бири бўлиб, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида фаолият юритувчи икки аёлдан бири ҳисобланган.

Нагва Ҳусайн Халил хоним “Мисрда оила ривожланиш ва ажрашиш масалалари тўғрисида” мавзусида маъруза қилди.

 

Бирлашган Араб Амирликлари

 

Рим Абдулла Аль Фаласи - Оналик ва болалик масалалари бўйича Олий Кенгаш Бош котиби.

Рим Абдулла Аль Фаласи Оналик ва болалик масалалари бўйича Олий Кенгашнинг Бош Котиби ҳисобланади.

Шу билан бирга, У давлатнинг нуфузли қўмита ва Кенгашларни аъзоси ҳисобланади. Жумладан:

- Бирлашган Араб Амирликларни гендер тенглик масалалари Кенгаши аъзоси;

- БМТнинг 2016-2018 йилларда “Ҳар бир аёл, ҳар бир фарзанд” шиордаги юқори даражали маслаҳат гуруҳи аъзоси сифатида фаолият юритган;

- Абу-Дабида мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар масалалари бўйича Васийлик Кенгашини аъзоси;

- Педагогик факультетини Маслаҳат Кенгаши ҳамда Олий Кўмитани аъзоси;

- Бирлашган Араб Амирликларни Университетининг педагогик факультетини бешинчи халқаро конференцияни ўтказиш бўйича энг фаол аъзоларидан бўлган.

Шунингдек, Рим Абдулла Аль Фаласи хоним - Фатима бинт Мубарак номдаги оналик ва болалик масалалари бўйича тадқиқот марказининг Маслаҳат Кенгаши Раиси ҳисобланади.

Рим Абдулла Аль Фаласи хоним “Анъаналар ва замонавийлик уйғунлиги: Бирлашган Араб Амирликларида оила институтига назар” мавзусида маъруза қилди.

 

Япония

 

Норико Судзуки - Токиодаги хотин-қизлар Сёва университетининг бошланғич таълим кафедраси доценти.

Норико Судзуки хоним таълим бўйича магистр даражасига эга.

У Жакартадаги OISCA болалар боғчаси директорларни ҳамда Шанхай Япон болалар боғчаси OISCA маслаҳатчиси.

Шунингдек, Индонезия болалар боғчалари тарбиячилари уюшмасининг маслаҳатчиси ҳисобланади.

Норико Судзуки хоним “Бола ривожланишида оиланинг ўрни” мавзусида маъруза қилди.

 

Қозоғистон Республикаси

 

Кайдарова Асем Серикказыевна - Қозоғистон Ижтимоий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги “Қозоғистон ижтимоий тараққиёт институти” бошқаруви раиси ўринбосари, сиёсий фанлар доктори.

Асем Кайдарова 2003 йилда Ал-Фараби номидаги Қозоқ Миллий университетининг тарих факультетини тамомлаган.

2007 йилда фан номзоди даражасини олган, 2010 йилда “Қозоғистон Республикасида миллий ғоянинг шаклланиши (сиёсий таҳлил)” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган.

 Халқаро муносабатлар, миллий ғоя ва мафкура, миллий бирдамлик ва ёшлар сиёсатига оид 70 дан ортиқ илмий ишланмалар ва миллий маърузалар муаллифи.

У ҳақдаги маълумотлар Қозоғистон олимлари энциклопедиясига киритилган.

“Қозоғистон Мустақилли-гининг 25 йиллиги” ва “Республика Конституциясининг 25 йиллиги” муносабати билан мукофотланган.

Кайдарова Асем Серикказыевна хоним Оила институтининг трансформацияси: асосий хусусиятлар – Қозоғистон тажрибаси мавзусида маъруза қилди.

 

Туркманистон Республикаси

 

Акджемал Дурдыева - Туркманистон Республикаси Хотин-қизлар иттифоқи.

Марказий Кенгаши раиси.

Акджемал Дурдыева 2003 йилда Махтумқули номидаги Туркман давлат университетини тамомлаган.

20 йиллик профессионал тажрибага эга.

2021 йилгача Дашогуз вилояти ҳокимининг таълим, маданият, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

2021 йилдан буён Миллий касаба уюшма маркази ва Туркманистон Хотин-қизлар иттифоқи марказий кенгаши раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

2021 йили “Туркманистон Мустақиллигининг 30 йиллиги” юбилей медали билан тақдирланган.

Акджемал Дурдыева хоним “Туркманистон Республикасида оила ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш” мавзусида маъруза қилди.

 

Туркия

 

Мурат Доған - Туркия жумҳурияти Кайсери вилояти Эрчиес университетининг “Оила ҳуқуқи” кафедраси профессори.

Мурат Доган 1990 йил Анқара университети Ҳуқуқ йўналиши-нинг бакалавриати, 1993 йил Салжуқ университети Хусусий ҳуқуқ мутахассислиги бўйича магистартура босқичини тамомлаган.

1999 йил “Фуқаролик ҳуқуқи” ихтисослиги бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилди ва 2011 йилда профессор унвонига эга бўлди.

У 2005 йилдан буён Туркия Республикаси Эрчиес университетида турли лавозим-ларда фаолият юритди.

2020 йилдан ҳозирги пайтгача Эрчиес университети “Хусусий ҳуқуқ” кафедраси мудири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Айни пайтда Туркия илмий ва техник тадқиқотлар маслаҳат кенгашининг “Олимлар дастурларини қўллаб-қувватлаш” йўналиши аъзоси ҳисобланади.

“Туркияда қарз қонунлари”, “Ижара ҳуқуқида даволар”, “Қарз ҳуқуқига оид баъзи суд ҳукмлари” номли илмий асарлари чоп этилган.

Халқаро илмий журнал ва конференцияларда оила масалаларига оид бир қатор мақолалари миллий ва хорижий нашрларда  эълон қилинган.

Мурат Доған жаноблари“Турк ҳуқуқида ажрашиш сабаблари ҳамда оиладаги зўравонликнинг ажрашишдаги ўрнимавзусида маъруза қилди.

 

Озарбайжон Республикаси

 

Алиева Камила Агададаш қизи - Озарбайжон Республикаси Оила, аёллар ва болалар давлат қўмитасининг Оила масалалари бўйича бошқарма бошлиғининг ўринбосари.

Камила Алиева оиладаги низолар, никоҳ ва ажрим, эрта никоҳ, оиладаги зўравонлик, оилавий қадриятларни тарғиб қилиш масалаларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича 15 йиллик тажрибага эга.

Улар хорижий конференцияларда, хотин-қизларнинг ҳаётини барча жабҳаларида гендер тенглигини таъминлаш, жумладан, тадбиркорлик фаолиятида фаоллигини ошириш, қарорлар қабул қилиш масалаларига бағишланган семинар ва тренингларда иштирок этиб келмоқда.

Халқаро ташкилотларнинг сертификатлари, бошқармани фахрий ёрлиқларни қўлга киритган.

Озарбайжон Республикаси Президентининг фармони билан “Муваффақият учун” медали билан тақдирланган.

Алиева Камила хоним “Оила жамиятнинг фундаментал асоси сифатида” мавзусида маъруза қилди.

 

Тожикистон Республикаси

 

Субхонов Акбарджон Идрисович - Иқтисодиёт ва демография институти “Демографик тадқиқотлар” бўлими мудири.

Акбарджон Субхонов Иқтисодиёт фанлари номзоди. Демография соҳасида 20 йиллик тажрибага эга.

Хорижий ихтисослаштирилган марказларда, яқин ва узоқ хориждаги мактабларда (Қоҳира демографик маркази, Россия Федерацияси демографик тадқиқотлар институти, Корея статистика институти, Россия Федерациясининг Олий иқтисодиёт мактаби, Малта аҳолисининг қариши халқаро институти, ва бошқаларда) салоҳиятини оширишга қаратилган таълим дастурларда иштирок этган.

“Спеcтрум 5” версияси ёрдамида никоҳ ва ажралиш, туғилиш, аҳоли миграцияси, аҳолини прогнозлаштириш масалаларини профессионал тарзда ўрганади.

Субхонов Акбарджон жаноблари “Оила институтини мустаҳкамлаш демографик ривожланиш омили сифатида” мавзусида маъруза қилди.

 

Фотолавха


[1] https://t.me/statistika_rasmiy/2587

[2] https://api.stat.uz/api/v1.0/data/tuzilgan-nikohlar-soni-jami?lang=uz&format=pdf

Чоп этиш