Бугун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасида “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти томонидан яратилган илмий маҳсулотлар тақдимоти бўлиб ўтди
Тақдимот давомида институт етакчи мутахассислари томонидан “Бахтиёр оила” веб-портали, “Хонадон гигиенасини баҳолаш” дастурий маҳсулоти, “Хотин-қизларни турмушга, оилага, жамиятга тайёрлашнинг амалий-методологик асослари” платформаси, оилаларнинг бахтлилик индикаторлари, Демография миллий портали ҳамда “Оила ва хотин-қизлар” институти томонидан нашр этилган услубий қўлланма ва рисолалар тақдим этилди.

Қуйида мазкур тақдимотларнинг тўлиқ варианти билан танишишингиз мумкин:
ОИЛАЛАРНИНГ БАХТЛИЛИК ИНДИКАТОРЛАРИ
ЎЗБЕКИСТОНДА “ДЕМОГРАФИЯ” МИЛЛИЙ ПОРТАЛИНИ ЯРАТИШ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87 сонли Фармонининг ИВ бўлим – Оила институтини мустаҳкамлаш, 4.3 йўналиш – Демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш, 91 банди – Оила институтини мустаҳкамлаш бўйича илмий-тадқиқотлар олиб бориш, бунга ёшларни жалб қилиш мақсадида “Оила демографияси” илмий-ўқув лабораториясини ташкил этиш ва Ўзбекистонда “Демография” миллий портали тармоғини яратиш вазифаси белгилаб берилган.
I. Ҳозирги кунга келиб қуйидаги ишлар амалга оширилди:
1.1. Демография миллий порталини яратиш борасида Венгрия демография тадқиқот институти, Макс Планк демография тадқиқот институти, Дюк университети қошидаги Аҳолишунослик тадқиқот институти ва Халқаро демография тадқиқот институтларининг веб порталлари тажрибаси қиёсий таҳлил қилинди.
1.2. Ўзбекистонда 14 та ҳудуд (вилоят) ва 209 та туманларнинг демографик интерактив харитаси яратилди. Демографик интерактив харитада ҳар бир вилоят ва туманларнинг демографик кўрсаткичлари, тарихи, географияси, аҳоли ҳақида умумий маълумотлар ва оилалар ҳақида умумий маълумотлар акс этган.
1.3. Порталда медиа ресурслар базаси яратилди, жумладан, 2 та демографик кўрсаткичларига оид мультимедия ролик, 100 га яқин илмий демографик инфографикалар яратилди ва жойлаштирилди, шунингдек, фаолиятга доир 20 га яқин расмлар жойлаштирилди ва жойлаштирилиб борилмоқда.
1.4. Мамлакатимизда барқарор ўсишни таъминлашда демографик ўзгаришларни тўлақонли баҳолаш, соҳадаги ички захира ва имкониятларни аниқлашда ёш олимларни ушбу соҳага жалб этиш, хорижий ва маҳаллий етук олимлар ўртасида билим ва тажриба алмашиш, мамлакатимизда ёш демогриф олимлар базасини яратиш ҳамда уларда зарурий билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш мақсадида “Демография фани бўйича онлайн курслар” ташкил қилинмоқда ва маҳаллий етук олимлар жалб қилинди ва монтаж ишлари олиб борилмоқда.
1.5. “Демография” миллий порталининг янги дизайни профессионал дастурчилар томонидан яратилди ва такомиллаштирилиб борилмоқда.
“Демография” миллий порталини яратиш ишлари давом этмоқда. “Демография” миллий порталининг 2022 йил ноябрда якуний тақдимоти ўтказилади.
“Хотин-қизларни турмушга, оилага, жамиятга тайёрлашнинг амалий-методологик асослари”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 5-мартдаги “Хотин-қизларни қўлаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5020-сон қарорига 3-илова билан тасдиқланган “Хотин-қизларни қўлаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар режаси”нинг 30-бандида “Фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислар учун манзилли ўқув курсларининг онлайн платформасини яратиш” ва 2021 йилнинг 1 сентябридан онлайн ўқишни йўлга қўйиш вазифаси ижроси юзасидан институт қуйидагиларни амалга оширди:
· “Мактаб ёшидаги қизлар билан ишлаш”, “Турмушга чиқмаган қизларни турмушга, оилага, жамиятга тайёрлаш”, “Турмуш қурган ёш келинларни оилавий ҳаётга тайёрлаш” ва “Оила психологияси” йўналишларидаги 4 та ўқув курслари мазмуни (Дастури, ўқув курслари ўқув-услубий мажмуалари, тақдимотлар, тестлар, глоссарийлар) яратилди.
· Ўқув курсларининг йўналишлари бўйича зарур манбалар платформа mt.moiti.uz сайтига жойлаштирилди.
· Ўқув курси платформа mt.moiti.uz сайтига “Фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислар”и кириб ўқишлари учун йўриқнома ишлаб чиқилди.