Илмий семинар
“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институтида 26-май куни “Web of Science, Sience Direct, Springer Nature, Google Scholar халқаро маълумотлар базасидан фойдаланиш йўллари” мавзусидаги илмий семинар бўлиб ўтди.

Бугунги кунда ёш мустақил тадқиқотчилар, таянч докторантлар ҳамда институтнинг ёш кичик илмий ходимлари ўз илмий ишларини халқаро миқёсда тан олинишига эришиш мақсадида Web of Science, Sience Direct, Springer Nature, Google Scholar халқаро маълумотлар базасидан фойдаланишларини йўлга қўйиш учун илмий семинар ўтказилди. Илмий семинар институтнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, педагогика фанлари доктори, профессор А.Мусурманова томонидан изланувчиларнинг халқаро илмий нашрлардаги иштироки ҳамда илмий ишларни тўғри ташкил этиш тўғрисидаги маърузаси билан очиб берилди. Илмий семинар Ўзбекистон Миллий университети таянч докторанти Алимов Сардор Комил ўғли томонидан researchgate.net профилини ишлатиш орқали изланувчиларни ҳалқаро олимлар сифатида тан олиниб, ўзаро илмий дипломатик алоқалар олиб бориш имкониятлари бўйича тавсиялар берилди.
Бундан ташқари Google Scholar, Researchgate va Scopus базаларининг замонавий илмий тадқиқотлардаги ўрни ва уларда тан олинган илмий журналлар, конференция тўпламлари рўйхати, уларга мақола ва тезислар бериш ва илмий изланувчиларнинг h-indeks кўрсаткичлари ҳақида маълумотларга эга бўлдилар. Илмий семинар сўнгида ёш тадқиқотчи изланувчилар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.