Консультация юриста
Xotin-qizlar faoli xotin-qizlarning muammolarini o‘z vaqtida aniqlab, og‘ir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan xotin-qizlar, shu jumladan, nogironligi bo‘lgan ayollar bilan yakka tartibda hamda aniq maqsadga yo‘naltirilgan ishlarni olib boradi, ularga ijtimoiy-huquqiy, psixologik va moddiy yordam ko‘rsatish ishlarini tashkil etadi (O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 1-martdagi PF-81-son Farmonining 8-bandi).
O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 77-moddasiga asosan ota-onalar o‘z farzandlarini voyaga yetguniga qadar boqishi, ularning tarbiyasi, ta’lim olishi, sog‘lom, to‘laqonli va har tomonlama kamol topishi xususida g‘amxo‘rlik qilishga majburdirlar. Voyaga yetmagan bolalariga ta’minot berish majburiyatini ixtiyoriy ravishda bajarmagan ota (ona)dan sudning hal qiluv qaroriga yoki sud buyrug‘iga binoan aliment undiriladi.
Oila Kodeksining 99-moddasida ota-onaning voyaga yetmagan bolalariga to‘laydigan aliment miqdori belgilab berilgan. Agar voyaga yetmagan bolalariga ta’minot berish haqida ota-ona o‘rtasida kelishuv bo‘lmasa, ularning ta’minoti uchun aliment sud tomonidan ota-onaning har oydagi ish haqi va (yoki) boshqa daromadining
- bir bola uchun – to‘rtdan bir qismi;
- ikki bola uchun – uchdan bir qismi;
- uch va undan ortiq bola uchun – yarmi miqdorida undiriladi.
Bu to‘lovlarning miqdori taraflarning moddiy yoki oilaviy ahvoli va boshqa e’tiborga loyiq holatlarni inobatga olgan holda sud tomonidan kamaytirilishi yoki ko‘paytirilishi mumkin.
Har bir bola uchun undiriladigan aliment miqdori qonunchilik bilan belgilangan mehnatga haq to‘lashning eng kam miqdorining 26,5 foizidan kam bo‘lmasligi kerak. Bugungi kunda bu miqdor 1 050 000 so‘m, uning 26,5 % esa 278 250 so‘mdan kam bo‘lmasligi lozim.
Aliment bola voyaga yetgunga qadar, ya’ni 18 yoshgacha to‘lanadi. Agar bolaning voyaga yetmasdan turib to‘liq muomala layoqatiga ega ekanligi (mustaqil mehnat faoliyati bilan shug‘ullanishi) sud qarori bilan tasdiqlansa yoki ayolning boshqa nikohga o‘tishi munosabati bilan bolaning nasabi o‘zgartirilsa (bunda bola yangi oilasidagilar tarafidan farzandlikka olingan hisoblanadi), aliment to‘lash harakatlari tugatilishi mumkin.
Aliment to‘lovchi sobiq turmush o‘rtog‘ining boshqa shaxs bilan qonuniy nikohni rasmiylashtirganligi munosabati bilan alimentni tugatish talabi bilan sudga murojaat qilishi mumkin. Agar sud tomonidan rad javobi berilgan taqdirda aliment to‘lovchining boshqa farzandlarining kam ta’minlanib qolayotganligini asos qilib aliment miqdorini kamaytirish bo‘yicha da’vo arizasi kiritish huquqiga ega.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 январда қабул қилинган 3-сонли "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ҳимоя ордерининг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда тугатилади:
· жабрланувчи ҳимоя ордерини тугатишни сўраб мурожаат қилганда;
· ҳимоя ордерида белгиланган муддат (узайтирилган муддат) тугаганда;
· жабрланувчи ёки зўравонлик содир этган шахсдан бири суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
· содир этган жинояти учун жабрланувчи ёки зўравонлик содир этган шахсларнинг бирига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланганда;
· жабрланувчилар ёки зўравонлик содир этган шахсларнинг бири содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этилганда;
· жабрланувчилар ёки зўравонлик содир этган шахсларнинг бири мажбурий даволанишга юборилганда;
· жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахсларнинг бири қонун хужжатларига мувофиқ доимий яшаш жойидан узоқ муддатга бошқа мамлакатга чиқиб кетганда;
· жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахслардан бири вафот этганда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 январда қабул қилинган 3-сонли "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ҳимоя ордери қуйидаги уч қисмдан иборат :
· биринчи қисми (асли) тўлдирилгандан сўнг жабрланувчиларга берилади;
· ккинчи қисми (нусхаси) зўравонлик содир этган шахсларга берилади;
· учинчи қисми профилактика инспекторида қолади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 январда қабул қилинган 3-сонли "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ қуйидаги ҳолатлар ҳимоя ордери бериш учун асос бўлади:
· тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;
· жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;
· тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;
· давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-561-сонли “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ҳимоя ордерида қуйидаги чекловлар назарда тутилиши мумкин:
тазйиқ ўтказишни ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш;
тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар билан алоқасини тақиқлаш (иш жойларида ва таълим муассасаларида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахс билан билвосита алоқасига йўл қўйилади);
тазйиқ ўтказилган ва зўравонлик содир этилган тақдирда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг ҳамда тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг бир хонада бирга бўлишини тақиқлаш;
тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг зиммасига тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчини даволаш, унга маслаҳат бериш, уни тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш бўйича махсус марказга жойлаштириш учун харажатларнинг, етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш, шунингдек, маънавий зиённи компенсация қилиш мажбуриятини юклатиш;
тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг қуролни (бундан хизмат қуроли мустасно) сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чеклаш ёхуд тақиқлаш, шунингдек, қурол сотиб олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқини тақиқлаш.
Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 2-сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-561-сонли “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга нисбатан ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга нисбатан қуйидаги тартибда ҳимоя ордери берилади:
Ўн саккиз ёшга тўлмаган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар, шунингдек, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларнинг қонуний вакили ёки васийлик ва ҳомийлик органи уларнинг номидан ҳимоя ордерини бериш ҳамда уни узайтириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Ўн саккиз ёшга тўлмаган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар ҳимоя ордерини олиш тўғрисидаги ариза билан шахсан мурожаат қилишга ҳақли.
Ўн саккиз ёшга тўлмаган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳимоя ордерини бериш ҳамда уни узайтириш тўғрисидаги аризаси уларнинг қонуний вакили ёки васийлик ва ҳомийлик органининг вакили ҳозирлигида кўриб чиқилади.
Ўн саккиз ёшга тўлмаган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга нисбатан ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга нисбатан ҳимоя ордери уларнинг қонуний вакилига ёки васийлик ва ҳомийлик органига берилади.
Ҳимоя ордери берилганлиги ва узайтирилганлиги тўғрисидаги ахборот васийлик ва ҳомийлик органига, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига 24 соат ичида юборилади.
1146 қисқа рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилиш орқали илк психологик ва ҳуқуқий ёрдамни олишингиз мумкин.
Марказларга зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари,ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар жойлаштирилади.
Марказларга қуйидаги вазифалар белгилаб берилди:
- тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга аноним тарзда шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиш;
- оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган хотин-қизлар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлашга кўмаклашиш;
- давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг хотин-қизларнинг ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларини ўрганиш, бундай ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, ўз жонига суиқасд қилган хотин-қизларни нормал ҳаётга қайтариш бўйича фаолиятига яқиндан кўмаклашиш.
- «Аёллар дафтари»га киритилган психологик ва ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож хотин-қизларни (тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд хотин-қизлар) ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларни «Аёллар дафтари»дан чиқариш чораларини кўриш;
- низоли вазиятларни, оилавий-маиший зўрлик ишлатишни ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни, уларнинг келиб чиқишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва уларга барҳам бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки ўз жонига суиқасд қилган ёки қасд қилишга мойил бўлган хотин-қизлар билан профилактик тадбирларни ўтказиш;
- оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган хотин-қизларни касб-ҳунарга йўналтиришга кўмаклашиш;
- долзарб ижтимоий муаммоларни аниқлаш мақсадида жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ижтимоий тадқиқотларни ташкил этиш;
- зўравонликнинг олдини олиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш, ушбу мақсадларда оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларидан кенг фойдаланиш.
Мавжуд 197 та Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари оптималлаштирилиб 29 та Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказлар, шу жумладан, 1 та Республика маркази, 14 та ҳудудий марказлар ва 14 та туманлараро намунали марказлар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5116-сонли Қарори билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази (кейинги ўринларда — Республика маркази) ва унинг ҳудудий бўлимларини ташкил этилди.
Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди Ҳукумат қарори (654-сон, 21.10.2021 й.)
Мазкур ҳужжатга кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими – идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш амалга ошириладиган автоматлаштирилган ахборот тизимидир.
Ишловчи оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар бундан мустасно) бола 2 ёшга етгунча уни парваришлаш учун бериладиган ҳар ойлик нафақани олиш муддати тугаганидан сўнг болалар нафақасини олиши мумкин.
Болалар нафақаси оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб тайинланади.
Болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади, бироқ оиланинг энг кичик ёхуд ягона боласи тегишлича 18 ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.
Моддий ёрдам бола(болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади.
Оила:
2021 йил 1 сентябрдан – оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 440 минг сўмдан ошмаганда;
2022 йилдан бошлаб – оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тегишли аризаларга асосан “Ягона реестр” АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади.
Ҳар бир оила томонидан ариза топшириш ва "Ягона реестр” АТга киритиш бир ойда бир марта амалга оширилади.
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам ариза берувчи мурожаат қилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.
Қарорга кўра, 2022 йил мартгача жисмоний шахсларнинг дала томорқа ер майдонлари рўйхати шакллантирилиб, тегишли маълумотлар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига тақдим этиб борилади.
Мазкур ахборот тизимидан кам таъминланган оила сифатида рўйхатга оилнган оилалар қуйидаги ижтимоий хизматлардан бепул ёки имтиёзли шартларда фойдаланишлари мумкин:
- давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловидан озод этиш;
- мактабгача таълим муассасаларида ўрнатилган миқдорларда ота-оналар тўловини тўлаш;
- умумий ўрта таълим мактабларида дарсликлар ижара тўловларидан озод этиш;
- умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки кийим-бош бериш;
- айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта мактаблар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш;
- санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, «Баркамол авлод» марказлари ва бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиш харажатларидан озод этиш;
- кам таъминланган оилаларнинг ногиронлиги бўлган аъзоларини протез — ортопедия буюмлари билан таъминлаш;
- ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида бепул махсус (амбулатор ёки кундузги) тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўлланма (ордер) олиш.
Оилани кам таъминланган деб эътироф этиб, унга болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа ёхуд моддий ёрдам яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.
Болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа ёхуд моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.
Ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан махсус рўйхатга олиш дафтарига қайд этилади, бунда аризанинг берилган санаси, ариза берувчининг исми, фамилияси, отасининг исми ва яшаш манзили, шунингдек, олиш истагини билдирган нафақа ёки моддий ёрдам тури кўрсатилади.
Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғининг номига ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
ариза берувчи оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти нусхалари ёки ID-карталари;
чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;
болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;
оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;
ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни Марказий банк томонидан «Ягона реестр» АТга тақдим этиш тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.
Бунда бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзоларининг ҳаққонийлиги бўйича ариза берувчи жавобгар бўлади. Ариза берувчи томонидан ушбу бандда келтирилган барча ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилганлиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан текширилади.
Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш унга ва болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш учун аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига оила ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилади. Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган муддатдан кейин берилган аризалар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ариза берувчи томонидан ушбу бандда келтирилган барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ариза берувчига қўшимча равишда қайси ҳужжатлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи томонидан тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар қўшимча беш кун ичида, бироқ ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилиши зарур.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи аризада кўрсатилган ариза берувчи ва унинг оила аъзолари таркибини, оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжаликларининг майдони ва аризада кўрсатилган манзил бўйича яшаётганлигини ариза берилган санадан бошлаб икки иш куни мобайнида, бироқ оила болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаган ойдан олдинги ойнинг 18-санасига қадар ўрганиб чиқади.
Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходимлари томонидан ҳар куни, бироқ ариза берилган ойнинг 26-санасига қадар «Ягона реестр» АТга киритилади.
Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар ва унга илова қилинган ҳужжатлар Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимларида сақланади.
- ‹