Фарғона семинар-тренингига оид маълумот (2021 йил 29-30 январь)

02:47 - 31 январ Янгиликлар
729
2021 йилнинг 29-30 январь кунлари ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси тизимида амалга оширилаётган ишлар, оилалардаги маънавий муҳит, эрта никоҳ, оилавий низолар профилактикаси, ҳудудий ОТМда қиз талабаларга яратилаётган шароитларни ўрганиш давом эттирилди.
ness image

“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ходими фалсафа доктори, доцент Моҳира Холиқова томонидан раҳбар ва мутахассислар учун 12 соатга мўлжалланган “Маҳалла ва оила тизими мутахассисларининг профессионал компетенцияларини ривожлантиришнинг концептуал аспектлари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тренингда ҳудудий бошқарма ходимлари, маҳалла раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарлари, ҳудудий “Обод ва ҳавфсиз маҳалла” бўлимлари бошлиқлари ва мутахассислари  иштирок этди.

 

Тренинг кун тартибидан қуйидаги мавзулар ўрин олди:

 

-        маҳалла ва оила тизимида маънавий-маърифий фаолият;

-        мутахассислар фаолиятида психологик билимларнинг ўрни;

-        психологик зўрлик ва у билан ишлаш психотехникаси;

-        абьюзинг ва газлайтинг;

-        ижтимоий роллар, гендер тенглиги масалалари;

-        медиация – оилавий низоларни бартараф этишнинг альтернатив усулини амалиётига татбиқ этиш;

-        XXI асрнинг концептуал хусусиятларининг оила институтига таъсири муаммолари;

-        ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ҳуқуқий, маънавий-маърифий, психологик, диний, иқтисодий аспектлари;

-        ёш оилаларнинг ижтимоий-психологик муаммолари;

-        оиладаги шахслараро муносабатлар этикаси ва стандартлари;

 

Семинар-тренинг давомида ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари Дилноза Эргашева раҳбарлигида маҳаллаларда оилавий ажримлар, оилавий низолар превенцияси, ёшлар таълим-тарбияси йўналишида олиб борилаётган ишлар ўрганилди.

Шунингдек, мутахассислар ўртасида оилавий низолар, ходимлар фаолиятида медиатив техникаларнинг аҳамиятига оид анкета-сўровлари ўтказилди.

Тренинг иштирокчиларига сертификатлар тақдим этилди.


 

Моҳира Холиқова,

“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти

катта илмий ходими

фалсафа доктори, доцент,

ишчи гуруҳ аъзоси

 

 

Чоп этиш