Фарғона сафаридан маълумот

02:43 - 31 январ Янгиликлар
862
2021 йилнинг 27-30 январь кунлари Фарғона вилоятида маҳалла ва оила тизимида амалга оширилаётган ишлар, оилалардаги маънавий муҳит, оилавий низолар профилактикаси, ҳудудий ОТМда қиз талабаларга яратилаётган шароитлар билан танишиш мақсадида “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ходимлари томонидан амалга оширилаётган ҳизмат сафари давом этмоқда.
ness image

28 январь куни Марғилон шаҳрида ҳудудга қарашли маҳаллаларда оилавий ажримлар, аёллар ўртасида содир этилган жиноятлар, уларнинг этимологияси, келиб чиқиш сабаблари масалалари батафсил ўрганилди.

Маҳаллалар билан олиб борилаётган маърифий фаолият билан танишилди.

Марғилон шаҳри маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари ўринбосари Иқболхон Давидова раҳбарлигида маҳаллаларда оилавий ажримлар, оилавий низолар превенцияси, ёшлар таълим-тарбияси йўналишида олиб борилаётган ишлар ўрганилди.

Шу куни маҳалла раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарлари фаолиятида психологик билимларнинг ўрни, оилавий низолар превенцияси, маиший зўрлик ва у билан ишлаш психотехникаси, медиация – оилавий низоларни бартараф этишнинг альтернатив усулини ходимларнинг амалиётига татбиқ этиш  масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати давомида маҳалла ва оила тизимида маънавий-маърифий фаолиятни йўлга қўйишнинг қуйидаги аспектлар кўриб чиқилди:

-        XXI асрнинг концептуал хусусиятларининг оила институтига таъсири муаммолари;

-        ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ҳуқуқий, маънавий-маърифий, психологик, диний, иқтисодий аспектлари;

-        ёш оилаларнинг ижтимоий-психологик муаммолари;

-        оиладаги шахслараро муносабатлар этикаси ва стандартлари;

-        оилавий низолар, ижтимоий роллар, гендер тенглиги масалалари.

 

Шунингдек, маҳалла ходимлари ўртасида анкета-сўровлари ўтказилди.

 

Марғилон шаҳар маданият уйи ҳаваскор актёрлар гуруҳи билан ҳамкорликда Марғилон шаҳридаги ажримларни олдини олиш, қайнона-келин муносабатларини танқидий ракурсда кўрсатиш, оилавий қадриятларни тарғиб қилиш мақсадида “Қайнонажон” номли саҳна кўриниши тайёрланди.

Ушбу драматик асарни кенг оммага намойиш қилиш мўлжалланган.

Ҳудуддаги 54 та маҳалла фуқаролар йиғини тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади.

 

Моҳира Холиқова,

фалсафа доктори, доцент,

ишчи гуруҳ аъзоси 

Чоп этиш