Ёш оилаларга ҳуқуқий тавсиялар яратилмоқда

01:56 - 28 январ Янгиликлар
912
Жорий йилнинг 28 январь куни соат 10:00да Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институда “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг маънавий-ҳуқуқий асослари” мавзусида тақдимот бўлиб ўтди. Тақдимотни ўтказишдан асосий мақсад, мутасадди вазирликлар ва ташкилотлар вакилларининг мавзу доирасидаги фикр-мулоҳазаларини билиш ва ўқув методик комплекслар мазмунига сингдиришдан иборатдир.
ness image

Унда, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Маъруфова Гулнора Маҳмудовна,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг “Хотин-қизлар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Абдураҳимова Фарида Йўлдошевна, Олий таълим вазирлиги “Маънавият” бошқармаси бош мутахассиси Дилдора Солихўжаева, Тошкент давлат юридик университети Фуқаролик ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси Эгамбердиев Эдуард Хажибаевич, Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати бош мутахассиси Пармонова Мадина Ҳалимовна, “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти директори Эгамбердиева Нодира Мелибаевна ҳамда институт жамоаси иштирок этди.

Тақдимотда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 820-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтида амалга оширилган ишлар юзасидан баёнот берилди.

Айниқса, институт катта илмий ходими доцент М. Холиқова томонидан “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказ”лари учун юқоридаги Қарорнинг Низоми иловасига мувофиқ ўқув дастурининг яратилгани қарорда белгилаб берилган вазифаларнинг амалий ижроси дейиш мумкин. Мазкур, “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказ”ларида Қарор Низом иловасида белгиланган олти йўналиш оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий турмуш психологияси, репродуктив саломатлик асослари, иқтисод ва оила бюджети, ота-оналик ижобий кўникмалари, маънавий-аҳлоқий қадриятлар сингари ўқув машғулотларини олиб бориш учун ишчи гуруҳ томонидан ўқув методик комплекслар яратилмоқда.

Шунингдек, Д. Алимжанова ва М. Маҳмудова томонидан “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари учун йўриқнома” мавзусидаги методик қўлланма тайёрланди ва экспертлар муҳокамасига тақдим этилди.

Институтнинг “Оила психологияси ва оилавий қадриятлар” бўлими катта илмий ходими доцент Ҳ. Норқулов томонидан “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш масалалари” мавзусида монография тайёрланди ва экспертлар муҳокамасига тақдим этилди. 



Фотолавҳа

Чоп этиш