“Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институтида “Социологик тадқиқотларда танлаш методи ва унга хос хусусиятлар” мавзусида илмий семинар машғулоти бўлиб ўтди

10:05 - 28 март Янгиликлар
149

“Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институтининг Стратегик таҳлил ва прогнозлаштириш бўлим бошлиғи – социология фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим Ходжаев Собир Джумаевич томонидан институтнинг докторант ва таянч докторантлари учун “Социологик тадқиқотларда танлаш методи ва унга хос хусусиятлар” мавзусида илмий семинар машғулоти ўтказилди. Машғулотда муаммони ўрганиш давомида социологик тадқиқотларда танлаш методи, унга хос хусусиятлар, танлашда репрезентативликни таъминлаш масалалари, танлаш турлари, тасодифий-эҳтимолий танлаш ва унга қўйилган талаблар, тасодифий танлаш турлари, мақсадли танлаш ва унинг турлари, танлашда оғиш ва уларни тузатиш масалалари ҳақида батафсил тўхтаб ўтилди.

ness image

Семинар давомида илмий-тадқиқот ишларини олиб бораётган тадқиқотчилар ўз социологик тадқиқотларида қўллайдиган методларда нималарни инобатга олган ҳолда белгилашлари ҳақида чуқур билимга эга бўлдилар.

Бундан ташқари, семинарда қуйида келтирилган мавзулар бўйича ҳам қўшимча маълумотлар бериб ўтилди.

Жумладан, статистикада танлашнинг турлари фарқланиши ҳақида:

− тасодифий танлаш, қайтариш билан; 

− тасодифий танлаш, қайтаришсиз; 

− механик;

− типик;

− серияли. 

 Шунингдек, оддий тасодифий танлаш 2 хил усулда амалга оширилиши тўғрисида:

− кўр-кўрона танлаш ёки бошқача айтганда, лотерея ёки қуръа ташлаш – тасодифий қайтариладиган танлаш ва тасодифий қайтарилмайдиган танлашга ажратиш.

− танлов кўр-кўрона эмас, балки тасодифий сонлар жадвали ёрдамида содир бўлиши.

Чоп этиш