Ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди

12:14 - 27 март Янгиликлар
144

Бугун Гуманитар масалалар ва ривожланиш соҳасини баҳолаш бўйича Аҳолишунослик жамғармаси маслаҳатчиси Кетрин Луиз Тонг хоним Аҳолишунослик жамғармаси дастурларини амалга ошириш самарадорлигини баҳолаш ва миллий ҳамкорлар билан ўзаро ҳамкорлик истиқболларини ўрганиш мақсадида “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрди. Учрашувда институт директори Н.Эгамбердиева, директор ўринбосари Х.Абдураманов, “Оилани демографик ривожлантириш” бўлими бошлиғи Б.Хонтўраев, Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маслаҳатчиси Ш.Акрамова иштирок этди.

ness image

Учрашувда институт директори Н.Эгамбердиева Аҳолишунослик жамғармаси билан ҳамкорлик давомида эришилган ютуқлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, учрашув давомида Кетрин Луиз Тонг хоним институтда ташкил этилган “Оила демографияси” илмий-ўқув лабораторияси билан яқиндан танишди ҳамда лаборатория базасида яратилган “Демография миллий портали” бўйича маълумот берилди. 

Учрашув якунида институтнинг Аҳолишунослик жамғармаси билан демография соҳасида ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш йўналишлари келишиб олинди.

Фотолавҳа

Чоп этиш