“Самарали қарорлар қабул қилиш сиёсати учун маълумотларни бошқариш” мавзусидаги халқаро конференция иккинчи куни

10:44 - 26 март Янгиликлар
142

Хабарингиз бор, БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси томонидан Молдова Республикасининг Кишинёв шаҳрида “Самарали қарорлар қабул қилиш сиёсати учун маълумотларни бошқариш” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилмоқда. Мазкур халқаро конференцияда Ўзбекистон делегацияси вакиллари қаторида “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти илмий ходими Жаҳонгир Рустамов ҳам иштирок этиб, ушбу тадбирнинг иккинчи куни тафсилотлари билан бизни таништирди. Унга кўра, айни вақтда “Аҳолишунислик соҳасидаги прогнозлар: соғлом сиёсат ва бюджетни режалаштиришнинг калити” мавзуси юзасидан маърузалар тингланиб, муҳокамалар олиб борилмоқда.

ness image

Ушбу сессиянинг асосий мақсади – қарорлар қабул қилиш жараёнларини бошқариш ва демографик ўзгаришларни башорат қилиш, шунингдек, сиёсат ва бюджет қарорларини қабул қилиш учун ажралмас восита сифатида аҳоли прогнозларининг муҳим ролини таъкидлаш.

Яна бир “Маълумотларни бошқариш: рақамли трансформация ва барқарор ривожланиш мақсадларини таъминлаш” мавзусидаги сессиядан кўзланган асосий мақсад – трансформация жараёнида кучли маълумотларни бошқариш механизмларининг муҳимлигини таъкидлаш, шунингдек, электрон бошқарув ва барқарор ривожланиш мақсадларини қўллаб-қувватлаш ҳамда унга эришишга ҳисса қўшиш.

Фотолавҳа

Чоп этиш