МЕМОРАНДУМ

06:52 - 20 январ Янгиликлар
1191
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ва Республика “ISTIQBOLLI AVLOD” ижтимоий-ахборот маркази ўртасида ҳамкорлик МЕМОРАНДУМ
ness image

2020 йилнинг 30 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ва Республика “ISTIQBOLLI AVLOD” ижтимоий-ахборот маркази ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Меморандум “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти директори Н.М.Эгамбердиева ҳамда“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ҳамда Республика “ISTIQBOLLI AVLOD” ижтимоий-ахборот Маркази раиси Н.Е.КАРИМОВА томонидан имзоланди.

Тарафларнинг ижтимоий ҳамкорлик соҳасидаги асосий мақсад ва вазифалари

- хотин-қизлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган тадбирларни ташкиллаштириш;

-одам савдосига сабаб бўлувчи омиллардан бири сифатида эътироф этилувчи нотинч ва муаммоли оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш масалаларида ҳамкорлик қилиш;

- ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлаш тизими орқали вақтинча ишсиз, касб-ҳунар эгаллашларига кўмаклашиш амалиёти самарадорлигини ошириш;

- маиший зўравонлик, одам савдоси, ноқонуний миграцияга барҳам бериш мақсадида Марказ ва унинг ҳудудий бўлимлари қошида ташкил этилган “Долзарб алоқа тармоғи” фаолиятини кенгайтириш, ташкилотлар ўртасида қайта йўналтириш механизмида иштироқ этиш;

- узоқ муддатга кетганлар орасидан одам савдоси жабрланувчилари, қийин вазиятга тушган мигрантлар, маиший зўравонлик қурбонлари ва бошқа мақсадли гуруҳ вакилларини аниқлаш/иденфикацияси бўйича мавжуд маълумотлар алмашинуви механизмини такомиллаштириш;

- одам савдоси ва маиший зўравонлик ва бошқа турдаги зўравонлик жабрланувчиларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси, ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш, шунингдек тегишли кўмак турларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш;

- одам савдоси, ноқонуний миграция ва маиший зўравонлик профилактикаси бўйича масъул ходимларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган амалий тадбирларни интерактив ва инновацион методлар асосида ташкил этиш;

- лойиҳа, кичик, ўрта ва бошқа турдаги бизнес тузилмалари кўмагида одам савдоси билан боғлиқ жиноятдан жабрланган, жиноят билан тўқнаш келиш хавфида бўлган ижтимоий заиф, хавфли гуруҳга мансуб ёки маиший зўравонлик жабрланувчиларини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида бепул тўгараклар, ўқув қурсларини ташкиллаштириш, касб кўникмаларини эгаллаш бўйича тажриба мактабида иштироқ этишга жалб этиш;

- одам савдоси, ноқонуний миграция ва маиший зўравонлик профилактикаси, оила манфаатлари ва оила қадриятларини сақлаш бўйича кўрсатув ва эшиттиришларда иштироқ этиш, ушбу соҳадаги қўлланма ва тавсиялар, ижтимоий ахборот материаллари: плакат, брошюра, буклет, флаер ва ижтимоий видеороликларни тайёрланиши ва келгусида мақсадли гуруҳ вакилларига тақдим этилишида ўзаро ҳамкорликни олиб боради.

Чоп этиш