Меморандуми имзоланди

11:32 - 18 ноябр Янгиликлар
512

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

ness image

Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад қуйидагилардан иборат:

 – муваффақиятли ҳамкорлик қилиниши мақсадида, ўзаро манфаатли доирада амалдаги қонунчиликка асосан маълумотлар алмашинишни йўлга қўйиш;

– кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоялаш тизимини бошқаришни мукаммаллаштиришга йўналтирилган илмий-амалий лойиҳалар, инновацион ёндашувларни жорий этиш, самарадор механизмларни илгари суриш;

 – кексаларни қўллаб-қувватлаш борасида уларга ижтимоий-маънавий хизмат кўрсатишни ташкил этиш, уларнинг ҳаёт фаолиятини ташкил этиш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий базани тадқиқ этиш ва аниқ таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш;

 – кексаларга тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишда илғор хорижий тажрибани ўрганиш, таҳлил қилиш, уларни реабилитатсия қилиш соҳасига илғор хорижий тажрибанинг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш бўйича мезонлар ишлаб чиқиш;

 – “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшовчи кексаларни тиббий-ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларида уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, диспансер кўригидан ўтказилиши, амбулатор, статсионар ва санатор шароитда даволанишлари, шунингдек, тарихий қадамжолар ҳамда зиёратгоҳларга мунтазам саёҳатларни уюштириш ишларида яқиндан ҳамкорлик қилиш;

– маҳалла ва оила, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоялаш тизимининг долзарб масалалари бўйича семинар, конференция, учрашувлар, давра суҳбатлари, форумлар ўтказишни ташкиллаштиришга кўмаклашиш;

– ҳудудий даражада кенг доирадаги иштирокчиларни жалб этишни таъминлаш ва келгусида икки томонлама ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириш учун мумкин бўлган барча чораларни кўриш кабилардан иборат.

Чоп этиш