Самарқандда яна бир ўқув-семинар

12:07 - 15 ноябр Янгиликлар
530
ness image

2021 йилнинг 13 ноябрида Самарқанд вилоятининг Иштихон ва Қўшработ туманлари маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари учун семинар бўлиб ўтди. Ушбу семинар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳзуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи Собир Ходжаев томонидан олиб борилди. Семинарда иккита тумандан 101 нафар МФЙ раислари иштирок этди. Семинар давомида маҳалла тизимига доир чиқарилган қонунлар, қарорлар ва фармонларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, семинар давомида маҳаллла фуқаролар йиғинлари раислари билан уларниг фаолиятига доир бўлган муаммолар ва таклифлар муҳокама қилинди.

Чоп этиш