21 октябрь Ўзбек тили байрами куни

06:47 - 21 октябр Янгиликлар
658

ness image

Ҳар бир миллат учун ўз маданияти нақадар қадрли бўлса, она тили ҳам муқаддас саналади. Шу билан бирга тил жамиятни ривожлантириш омили, миллатнинг ажралмас хусусияти ва давлатнинг суверенлигини кўрсатувчи белгилардан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасида белгиланганидек, Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади. Мамлакатимизда Конституция билан давлат тилининг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамлаб қўйилди.

Барча ватандошларимизни миллий ғуруримиз, шаънимиз ва обрўйимиз саналган бугунги 21 октябр – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан табриклаймиз!

Чоп этиш