Меморандум имзоланди

12:09 - 19 октябр Янгиликлар
724

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти  ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

2021 йил 18 октябрь куни “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти директори Н.М.Эгамбердиева ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари А.И.Икрамов томонидан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

ness image

Унда халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари, оилавий қадриятлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида эрта турмуш қуришнинг олдини олиш, маҳалладаги ҳар бир оилада тинч-тотувликни таъминлаш ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, маънавий-маърифий соҳадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига таянган ҳолда, ички ишлар органлари тизимида “Соғлом оила – соғлом жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш ишларини таъминлаш, икки томонлама муносабатларнинг истиқболларини белгилаш, ваколатлар доирасида манфаатли муносабатларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш йўлида ҳамкорликни ташкил этиш масаласига алоҳида тўхтаб ўтилди.

Келажакда ҳамкорлик юзасидан амалга ошириладиган асосий вазифалар белгилаб олинди, жумладан:

– оилаларда соғлом маънавий муҳитни яратиш, оила шаънини сақлашда ота-она ва фарзандлар масъулияти ҳамда бурчлари, ор-номус, қадр-қиммат, шарм-ҳаё каби ахлоқий меъёрларни етказиб бориш, оилаларнинг ижтимоий аҳволи, эҳтиёжлари ва муаммоларини тизимли ўрганиб боришга қаратилган тадбирлар уюштириш;

– оила ва никоҳ, шунингдек, оилаларда соғлом турмуш тарзи, маънавий-ахлоқий тарбия, иқтисодий ва ҳуқуқий билимлар, тиббий маданиятни ошириш, оилавий муносабатлар психологияси бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳамда кенг жамоатчиликка тавсиялар тайёрлаш;

– хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган тавсиялар тайёрлаш;

– хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;

– оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик

ва барқарорликни сақлашда оиланинг ўрнини тарғиб қилиш, шунингдек, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибасини оммалаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

– эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги соғлом муносабатларни йўлга қўйиш, оила ва никоҳни сақлаб қолишдаги ўзаро масъулиятни таъминлаш масалаларини ўрганиш;

– нотинч ва муаммоли оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича таклифлар ва методик тавсиялар ишлаб чиқиш;

– ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш;

– умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, “Соғлом оила – соғлом жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;

– хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш тизимини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда соҳага оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

– мамлакатимизда хотин-қизлар манфаати йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини ички ишлар органлари ходималарига етказишга қаратилган тарғибот ишларини тизимли ва изчил амалга ошириш;

– семинар-тренинглар, учрашувлар ва тушунтириш ишларини ташкил этиш, тизимда барча бўғинлар кўмагида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга доир янги дастурлар асосидаги тадбирларни амалга ошириш, Републиканинг ҳар бир худудида томонлар фаолиятини таъминлаш;

– оилада хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар яратиш соҳасида илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, оилаларда гендер тенгликнинг илмий-назарий механизмларини яратиш, оила ва маҳаллаларда гендер тенгликни таъминлаш бўйича аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида илмий-услубий материалларни тайёрлаш;

– оила ҳуқуқи ва гендер тенглик соҳасидаги долзарб илмий муаммоларга бағишланган илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш, шунингдек, ушбу соҳада малакали кадрларни тайёрлаш, ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириб бориш;

– оилаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳуқуқий маданияти, ҳуқуқий онгини шакллантириш бўйича илмий-назарий тадқиқотлар олиб бориш ва методик тавсияларни ишлаб чиқиш;

– замонавий оилани ривожлантириш, оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

– фарзанд тарбиясига салбий таъсир этувчи ота-оналарга нисбатан манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш;

– халқаро ва миллий лойиҳаларда, шунингдек, турли танловларда ҳамкорлик асосида иштирок этиш;

– томонларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, ўзаро розилик асосида бошқа йўналишларда ҳам ҳамкорлик амалга оширилиши мумкин.


Фотолавҳа

Чоп этиш