Ўқув семинар

11:11 - 18 октябр Янгиликлар
460

Маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказиш жараёнларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” мавзусидаги навбатдаги ўқув семинар Наманган вилоятида бўлиб ўтди. Унда Маҳалла ва оила илмий тадқиқот институти кенгаш котиби Хасанбой Абдусаматов иштирокчиларга маъруза қилди.

ness image

Ўқув-семинарда маҳаллардан жалб қилинган жами 923 нафар кузатувчи иштирок этди. Ушбу тадбирларда сайловчиларга бўлажак сайловнинг аҳамияти, сайлов қонунчилиги ҳамда унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг сайлов ҳуқуқлари кенг тушунтирилди. Энг аввало, “Кузатувчи ким?, Кимлар кузатувчи бўлиши мумкин?”, деган саволларга аниқлик киритиб олинди.

Кузатувчи – бу сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахсдир. Кузатувчилар сайлов жараёнида ўзининг хуқуқ ва мажбуриятларига оид барча саволларига жавоб олишди.

Тадбирда таъкидланганидек, кузатувчилар фаолиятининг ҳуқуқий асосларига қуйидагича жавоб берилди:

1) Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси (8, 11, 14, 33, 50, 54–58 ва 102-моддалари);

2) “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонун;

3) “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун (11-модда);

4) Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 951-сон қарори билан тасдиқланган “Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кузатувчилари тўғрисида”ги низомлар ҳақида ҳам алоҳида тушунтирилди.

Чоп этиш