Семинар машғулотлари ўтказилди

10:41 - 18 октябр Янгиликлар
536

Сирдарё вилоятининг 3 та шаҳри ва 8 туманида жорий йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари кузатувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан семинар машғулотлари ўтказилди. 

ness image

Унда “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институти бўлим бошлиғи Ҳоджаев Собир иштирокчиларга маъруза қилди. Ўтказилган семинарлар давомида кузатувчи – бу сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслиги тушунтирилди. Миллий сайлов қонунчилиги ва халқаро сайлов стандартларида сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш босқичларида кузатувчилик институтининг ўрни беқиёс бўлиб, бу биринчидан, сайлов компаниясининг очиқ ва ошкора ўтишига хизмат қилади, иккинчидан, сайлов комиссиялари фаолиятининг шаффофлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эгалиги, Низомга мувофиқ, биринчидан, сиёсий партия аъзоси ёки тарафдори ёхуд сиёсий партияга хайрихоҳ бўлган ҳар қандай Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқароси сиёсий партиядан кузатувчи бўлиши мумкинлиги; иккинчидан, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларидан фуқаролар йиғини раиси, унинг ўринбосари, маслаҳатчиси, шунингдек, фуқаролар йиғини органларининг бошқа мансабдор шахслари кузатувчи бўлиши мумкинлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Кузатувчи сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек ҳар бир сайлов участкасида сайлов куни овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш жараёнларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлиб, сайлов комиссиялари кузатувчини мандати ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатига асосан рўйхатга олгандан кейин унга ўз ваколатларини тўлақонли ҳамда тўсқинликсиз амалга ошириши учун шароит яратиб бериши лозимлиги хақида тўхталиб ўтилди. Семинар давомида кузатувчиларга 8-сайлов округи томонидан берилган мандатлар тарқатилди. Семинар сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.

Чоп этиш