Хотин-қизлар масаласида ҳамкорлик алоқалари

12:10 - 15 октябр Янгиликлар
568

2021 йил 15-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш ”институти ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорликда “Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга комплекс ёрдам кўрсатиш ва қўллаб - қувватлаш механизмларини такомиллаштириш” мавзусида ВЕБИНАР ўтказилди.  

ness image

Вебинарда Республика таълим муассасаларидан профессор - ўқитувчилар ва талаба кизлар, “Маҳалла ва оила” илмий –тадқиқот институти илмий ходимлари жами 50 та иштирокчи онлайн ва 20 та иштирокчи офлайн иштирок этишди.

Вебинарда институт хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси Исмаилова Зухра Карабаевна жаҳон миқёсидаги статистика ва умумий тенденцияларга назар ташласангиз, оилавий зўравонликдан асосан аёллар жабр кўраётгани маълум бўлади. Лекин бу мутлақ характерга эга эмас, яъни оилада эркак кишининг ҳам аёли ёки ота-онанинг фарзандлар ёхуд бошқа оила аъзолари томонидан руҳий босим остида яшаб келиши кузатилади. Бу ҳам оилавий зўравонликнинг бир кўриниши саналади. Чунки, мазкур ҳолатда шахснинг бирламчи ҳуқуқлари бузилади, натижада жабрланган шахс жиддий психосоматик касалликлар орттириши ёки бошқа аянчли ҳолатлари рўй бериши мумкин. Оилавий зўравонликнинг энг оғир оқибатларидан яна бири фарзандлар руҳий ҳолати ва ахлоқига етказиладиган жиддий зарардир. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қанча қарор, Фармонлари қабул қилинган бўлиб, улар асосида барча хотин-қизларимиз учун соҳа йўналишлари бўйича Бизнинг менталитетда оила олий қадрият саналади. Фарзандлар катталарга ҳурмат, анъанала рга содиқлик руҳида тарбияланади. Бироқ бугунги кунда оилада аёлларнинг ҳуқуқи ва шахс эркинлиги масалалари эътибордан четда қолаётганлигни кузатиш мумкин. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика маркази директори Расулова Муқаддам “Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга махсус хизматлар фаолиятини ташкил этиш ва уларга манзилли ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш”, Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва оила психологияси бўлими бошлиғи в.в.б. психология фанлари номзоди Исмайлова Раъно “Ўз жонига қасд қилишнинг оиладаги зўравонликка боғлиқлиги”, Мирзо Улуғбек тумани Хотин- қизлар ва оила масалалари бўйича катта инспектори капитан Молашхия Тамара “Оилада зўравонликдан жабр кўрган аёлларни ҳимоя қилиш”, Мирзо Улуғбек тумани 7-сонли ИИБ катта лейтенанти Ахмедова Альбина “Хозирги кунда хотин-қизларни соғлиғини ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора -тадбирлари. (норкамания, руҳий касаллик)”, “Мустақиллик” маҳалласи МФЙ раис ўринбосари Мухамеджанова Дурдонахон  “Обод маҳалла” тамойилининг асосий мезонлари ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолияти” мавзусидаги маърузалар билан иштирок этишди. Маърузалар мавзуси иштирокчиларда катта қизиқиш ўйғотди. Оиладаги зўравонликни олдини олиш бўйича идораларо ҳамкорликни кучайтириш масалалари бўйича савол жавоб ва тақдимотлар ҳамда интерактив кўринишда баҳс-мунозаралар бўлиб-ўтди.

Чоп этиш