Наманган вилоятининг 14 та ҳудудида қув-семинарлари ташкил этилди

12:00 - 15 октябр Янгиликлар
496

ness image

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ҳамда Наманган вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси билан ҳамкорликда навбатдаги ўқув-семинарлари вилоятнинг 14 та ҳудудида ташкил этилди. Унда институт илмий ходими Шуҳрат Зокиров йиғилганларга маъруза қилди. Ўқув семинарлари давомида муҳим сиёсий тадбирни сайлов қонунчилиги талаблари асосида юқори савияда ўтказишда маҳалла тизими фаолларининг роли катталиги, бўлажак сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича суҳбатлашилди. Тадбирлар давомида маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари томонидан сайлов қонунчилигига оид кўплаб саволлар берилди ва уларга сайлов қонунчилигидан келиб чиқиб, жавоблар берилди.

Чоп этиш