Ўқув семинар

06:32 - 15 октябр Янгиликлар
393

Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланган кузатувчиларининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида уларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, округ ва участка сайлов комиссияларининг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро муносабатлари тўғрисида тушунчалар бериш юзасидан ўқув-семинарини ўтказилди. Унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институти Маҳалла институтини мустаҳкамлаш бўлими катта илмий ходими Ҳусниддин Норқулов иштирокчиларга маъруза қилди. 

ness image

Маълум қилинишича Вилоятда 1114 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича жами 1111 та сайлов участкалари ташкил этилган. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан 1111 нафар кузатувчи номзоди кўрсатилган.

Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тегишли ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бириктирилган кузатувчилар учун жорий йил 4-9 октябрь кунлари: Каттақўрғон шаҳар, Нуробод ва Пастдарғом туманларида, Қўшрабод, Иштихон, Оқдарё, Булунғур, Жомбой, Пайариқ, Каттақўрғон, Пахтачи, Нарпай, Ургут, Тайлоқ ва Самарқанд туманларида Самарқанд шаҳрида ўқув семинарлари ўтказилди.


Фотолавҳа

Чоп этиш