“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти Сизни “Оила ҳуқуқининг долзарб масалалари” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференция ишида иштирок этишга таклиф этади.

10:26 - 14 октябр Янгиликлар
472

Ташкилотчи: Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти.

Конференциянинг мақсади – кенг жамоатчиликни оила ҳуқуқининг долзарб масалалари ҳисобланган, эр ва хотин ўртасидаги мулкий ва шахсий номулкий муносабатларга оид муаммолар ва уларнинг ечимига қаратилган илмий тадқиқотлар натижалари билан таништириш, оила ҳуқуқи субъектларининг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ масалалар ва суд–ҳуқуқ амалиёти билан таништириш, оила ҳуқуқининг долзарб масалалари бўйича тажриба алмашиш.

ness image

Конференцияни ўтказиш шакли: онлайн ва оффлайн

Конференциянинг йўналишлари:

1 шўъба. Глобаллашув жараёнида оилавий ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишнинг назарий ва  амалий жиҳатлари

2 шўъба. Оила қонунчилигини такомиллаштиришнинг ижтимоий ва иқтисодий асослари

3 шўъба. Халқаро ва миллий талаблар асосида оила ҳуқуқи институтларининг ривожланиши ва  истиқболлари

 

Ялпи мажлис учун долзарб муаммоларни аниқлаш ва оила ҳуқуқига оид масалаларни ўзида жамлаган, никоҳ, оила ҳуқуқи субъектларининг алимент мажбуриятлари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакллари, фарзандликка олиш, васийлик ва ҳомийлик, патронат каби институтларни тартибга солиш ва оила қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар бериш билан боғлиқ тақдимотлар (маърузалар) қабул қилинади. Конференция натижаларига кўра илмий мақолалар тўплами нашр этилади.

 

Конференцияда қатнашиш учун: оила соҳасида фаолият юритувчи профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, докторантлар, магистрантлар, университет талабалари, амалиётчи мутахассислар таклиф этилади.

 

Расмий тиллар: ўзбек, рус ва инглиз тиллари

 

МАҚОЛАЛАРНИ ЮБОРИШ УЧУН ТАЛАБЛАР

 

·    Мақолалар адабиётлар рўйхатини ўз ичига олган, А4 форматида ёзилган

5-6 саҳифадан иборат бўлиши керак.

·    Қаторлар оралиғи -1,5 шрифт - Times New Roman; шрифт ҳажми - 14 пт; саҳифа параметрлари - ҳар томондан 20 мм; ориентация - китоб; хатбоши чизиғи - 1 см; матнни кенглиги бўйича текислаш; саҳифа рақамларини киритманг.

·    Фойдаланилган адабиётларга ҳаволалар тўртбурчак қавс [ ] ичига олинган рақамлар билан форматланган бўлиши керак. Адабиётлар алфавит тартибида ёки ҳаволалар кетма-кетлигида тузилган библиографик рўйхатга мувофиқ рақамланган бўлиши керак.

·    Адабиётлар рўйхати. Агар матнда адабиётга ҳавола қилинган бўлса, асосий матндан кейин марказда “Фойдаланилган адабиётлар рўйхати” сарлавҳаси ёзилиши ва манбаларнинг рақамланган рўйхати жойлаштирилиши керак.

·    Сарлавҳа қалин Times New Roman шрифти билан марказлаштирилган; шрифт ҳажми – катта ҳарфлар билан 14 пт. Сарлавҳадан кейин муаллиф(лар)нинг тўлиқ исми, шарифи ва фамилияси, илмий даражаси, иш жойи кўрсатилади, бир интервал ташлаб аннотация ва калит сўзлар (ўзбек, рус ва инглиз тилларида), сўнг 1 интервал ташлаб асосий матн ёзилади.

·    Агар матнда жадваллар ва расмлар бўлса, унда улар рақамланган бўлиши керак (“Жадвал №1” - қалин ҳарфлар билан ёзилган).

·    Тезисларнинг мазмуни конференцияда муҳокама қилинган масалаларни акс эттириши керак. Тезис охирида амалий тавсиялар берилиши керак.

·    Тезис билан биргаликда иштирокчи анкетаси ҳам жўнатилиши лозим.

·    Мақола ва тезисларнинг мазмун-моҳияти, маълумотларнинг аниқлиги учун муаллифлар шахсан жавобгар ҳисобланади.

·    Талабларга жавоб бермайдиган мақолалар тўпламга киритилмайди.


МАҚОЛАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ 2021 йил 25 ноябргача

 

E-mail: sardoralimov2507@mail.ru

Телеграм орқали: +99890-523-93-33

 

Бизнинг манзилимиз: Ўзбекистон Республикаси, 100000, Тошкент, Исмоилий кўчаси, 1 Г уй

 

Алоқа учун телефонлар: +99890-523-93-33

Чоп этиш