Бухорода муҳим сиёсий жараёнга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда

05:04 - 13 октябр Янгиликлар
452

Саноқли кунлардан сўнг мамлакатимизда Президент сайловлари бўлиб ўтади. Бу муҳим сиёсий жараёнга Бухоро вилоятида ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Вилоятда 544 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, уларда 610 та сайлов участкаси ташкил этилган.

ness image

Жорий йилнинг 4-9 октябрь кунлари вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан мазкур сайлов участкаларида сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар, округ ва участка сайлов комиссияларининг фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ўзаро муносабатлари, кузатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир ўқув-семинар ташкил этилди. Унда сайловларни кузатиш бўйича фуқаролар йиғинларидан 610 нафар кузатувчи иштирок этди. 

Семинарда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти кичик илмий ходими Фурқат Содиқов иштирок этиб, юртимизда юз бериши кутилаётган муҳим сиёсий жараён аҳамияти, сайловни муносиб ўтказиш борасида йиғилганларга семинар-тренинг ўтказди. 

 Жойларда ташкил этилаётган ўқув ва семинарларда кузатувчиларга, шунингдек, сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари кузатувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, сайловларда овоз бериш қоидалари юзасидан тайёрланган тарқатма материал (слайд, қўлланма)лар тақдим қилинди, савол-жавоблар ўтказилди.

Чоп этиш