“Кексалик ва маънавий мерос” ҳамда “Кексалари эъзозланган юрт” номли китоблар тақдимоти

06:49 - 9 октябр Янгиликлар
618

Давлатимиз Раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллалардаги тинчлик ва осойишталигини таъминлаш, шунингдек ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 

ness image

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сон қарори билан ҳар йили октябр ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган.

Мазкур ҳафталик доирасида “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти томонидан нуронийлар иштирокида “Кексалик ва маънавий мерос” ҳамда “Кексалари эъзозланган юрт” номли китоблар тақдимоти ўтказилди.

  “Кексалик ва маънавий мерос” номли мазкур рисола ҳозириги кунда долзарб масалалардан ҳисобланган оилада фарзанд тарбияси, маҳалла институти, ушбу институтда кексаларлар, уларнинг бой ҳаётий тажрибасидан фойдаланиш, маънавий мерос, кексаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг оиладаги, жамиятдаги, фарзанд тарбиясидаги ўрни, уларни ижтимоий ҳимоялаш, қадрлаш, авлодлар ворислигини таъминлашдаги роли, ёшларни тарбиялашдаги хизматлари ҳақида теран фикр ва мулоҳазалар билдирилган. Ушбу рисола давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари, маҳалла институти фаоллари, тарғиботчилар, таълим-тарбия тизимида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар, тингловчилар, талаба ва ўқувчилар, шунингдек, барча фуқаролар учун мўлжалланган.

  Яна бир “Кексалари эъзозланган юрт” номли рисолада кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, турмуш шароитларини яхшилаш борасида мустақиллик йилларида қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар ҳамда мустақиллик натижасида жамиятда кекса авлод вакилларининг ўрни ва роли, уларга берилаётган эътибор ва имтиёзлар ёритилган. Мазкур икки рисола “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институти томонидан “Кексаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ижтимоий фаоллигини ошириш” мавзусидаги қисқа муддатли лойиҳа доирасида тайёрланган.

Тадқимотнинг очилиш маросимида институт директори профессор Нодира Эгамбердиева шундай деди: “ – Кекса  авлод вакилларини эъзозлаш, ҳозирги осойишта кунларимиз учун сидқидилдан меҳнат қилган инсонларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш, уларни қадрлаш халқимизга хос ҳислатлардан бири саналади. Шу мақсадда биз маҳалла ҳамда оилаларнинг тинч ва осойишта бўлишида айнан ёши улуғ нуроний отахон ва онахонларимизнинг узоқ йиллик ҳаётий тажрибасига таянамиз. Уларнинг босиб ўтган самарали ва сермазмун ҳаёт йўлларидан ўрнак оламиз. Нашр эттирилган мазкур “Кексалик ва маънавий мерос” ҳамда “Кексалари эъзозланган юрт” номли китобларда ҳам айнан нуронийларнинг ҳаётий тажрибалари акс эттирилган”.

Чоп этиш