Аҳолини рўйхатга олиш бўйича халқаро конференция ўз ишини бошлади

06:05 - 8 октябр Янгиликлар
452

Тошкентда «Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларидан барқарор ривожланиш мақсадларида фойдаланиш йўналишлари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади.


ness image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор республикада умумий аҳолини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ушбу концепцияда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва унинг фаровонлиги ҳақида ишончли маълумотлар, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш бўйича узоқ муддатли прогнозлар ва давлат мақсадли дастурларини, янги иш ўринларини яратмоқ ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш жараёнларини ўрганиш муҳимлиги алоҳида таъкидланган.

Халқаро конференция БМТ нинг Ахолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Унда 15дан яқин мамлакатлардан етакчи мутахассислар, экспертлар ва аҳолишунослик соҳасида фаолият кўрсатаётган етакчи олимлар онлайн ва офлайн тарзда иштирок этишмоқда.

Конференцияни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошидаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти ташкиллаштирган.

 

Мирасрор Аҳроров, 

журналист

Манба

Чоп этиш