Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларидан барқарор ривожланиш мақсадларида фойдаланиш

05:58 - 8 октябр Янгиликлар
461

Пойтахтимизда аҳолини рўйхатга олиш маълумотларидан барқарор ривожланиш мақсадларида фойдаланиш йўналишларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция иш бошлади.

Икки кунга мўлжалланган мазкур тадбир “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ҳамда БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг (ЮНФПА) Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Онлайн ҳамда офлайн форматида ташкил этилган мазкур конференцияни Россия Федерацияси томонидан молиялаштириладиган

ness image

Тадбирда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссия ва ижроия қўмитаси, Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўлими, Жаҳон банки каби ташкилотлардан етакчи эксперт ва мутахассислар, шунингдек, АҚШ, Франция, Россия, Венгрия, Польша, Латвия, Литва, Чехия, Грузия, Белоруссия, Қирғизистон, Тожикистон каби 15 га яқин мамлакатдан аҳолишунослик соҳасида фаолият юритаётган экспертлар, олим ва мутахассислар иштирок этмоқда.

Конференция доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ушбу соҳада эришилаётган ютуқлар ҳақида халқаро ҳамкорларни хабардор қилиш учун қулай платформа яратилгани билан бир қаторда маҳаллий мутахассислар хорижлик ҳамкасблари тажрибаси билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

– Аҳолини рўйхатга олиш ҳар бир мамлакатнинг, хусусан, –Ўзбекистоннинг ҳам ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этади, – деди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати, Хотин қизлар ва гендер тенглик масаласи қўмитаси раиси Малика Қодирхонова. – Аҳолини рўйхатга олиш натижалари ижтимоий инфратузилмани режалаштириш, аҳолига хизмат кўрсатишни яхшилаш, заиф гуруҳлар ва географик ҳудудларнинг эҳтиёжларини қондириш, далилларга асосланган сиёсатни ишлаб чиқишга қаратилган. Шу нуқтаи назардан, аҳолини рўйхатга олиш натижаларини тайёрлаш ва нашр этиш давлат органлари, таҳлил марказларининг аналитик салоҳиятини яхши режалаштириш ва ривожлантиришни талаб қилувчи жуда муҳим қадамдир.

Маълумки, 2019 йил 5 февралда эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ мамлакатимиз тарихида илк бор республикада умумий аҳоли рўйхатини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.  

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги махсус қарори эълон қилинди.

Мазкур қарорга биноан, Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири 2023 йилнинг 1-25 ноябрь кунлари ўтказилади. Аҳолини рўйхатга олиш жараёни ва барча меъёрий ҳужжатларни синовдан ўтказиш мақсадида 2021 йилнинг 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилиши белгиланган.

Ушбу конференция аҳоли маълумотларидан фойдаланиш борасида халқаро тажрибани тадқиқ этиш орқали Ўзбекистондаги маълумотларни ҳисобга олиш натижаларини самарали ва тўлиқ қўллаш бўйича, уларни ГАТ (геоахборот тизими) тематик намунавий сўровлар ёки уяли маълумотлар каби бошқа ахборот манбалари билан биргаликда тақдим этиш имкониятини беради.

Икки кунлик конференцияда маҳаллий ва халқаро экспертларнинг 40 дан ортиқ тақдимотлари уюштирилиб, маърузалари тингланади. Конференцияда асосий маърузалардан ташқари, Барқарор ривожланиш мақсадлари, аҳолини рўйхатга олиш бўйича маълумотлар ва уларни кўриб чиқиш, аҳолини рўйхатга олиш ва саралаб тадқиқ қилиш, эпидемия касалликларни таҳлил қилиш учун аҳолини рўйхатга олиш бўйича маълумотлардан фойдаланиш каби бир қатор мавзуларга бағишланган сессиялар ташкил этилган.

 

Саидмурод РАҲИМОВ,

ЎзА

Манба

Чоп этиш