Халқаро илмий-амалий конференция

05:48 - 6 октябр Янгиликлар
390

 “Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларидан барқарор ривожланиш мақсадларида фойдаланиш йўналишлари” мавзусида ўтказилган халқаро илмий-амалий конференция учун

ПРЕСС-РЕЛИЗ

ness image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сонли Фармонига мувофиқ мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор республикада умумий аҳоли рўйхатини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ушбу концепцияда

“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва унинг фаровонлиги ҳақида ишончли маълумотлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича узоқ муддатли прогнозлар ва давлат мақсадли дастурларини, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, миллий барқарор ривожланиш кўрсаткичларини шакллантириш, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, илмий-тадқиқотлар ўтказиш жараёнларини ўрганиш” муҳимлиги алоҳида таъкидланди.    

Мустақиллик йилларида мамлакатда биринчи маротаба аҳолини рўйхатга олиш, шунингдек, бунга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 710-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга биноан Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири 2023 йилнинг 1–25 ноябрь кунлари ўтказилади. Шунингдек, аҳолини рўйхатга олиш жараёни ва барча меъёрий ҳужжатларни синовдан ўтказиш мақсадида 2021 йилнинг 1–25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилиши белгиланди.

Аҳолини рўйхатга олиш натижалари ижтимоий инфратузилмани режалаштириш, аҳолига хизмат кўрсатишни яхшилаш, заиф гуруҳлар ва географик ҳудудларнинг эҳтиёжларини қондириш, далилларга асосланган сиёсатни ишлаб чиқишга ыаратилган.  Шу нуқтаи назардан, аҳолини рўйхатга олиш натижаларини тайёрлаш ва нашр этиш давлат органлари, таҳлил марказлари ва бошқа манфаатдорларнинг аналитик салоҳиятини яхши режалаштириш ва ривожлантиришни талаб қилувчи жуда муҳим қадамдир.

“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 6-7 октябрь кунлари соҳа мутахассисларининг рўйхатга олиш натижаларини ишлаб чиқаришда ва улардан самарали фойдаланишда имкониятларини кенгайтириш бўйича халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб этган ҳолда халқаро конференция ташкил этилди.

Ушбу конференция аҳоли маълумотларидан фойдаланиш бўйича халқаро тажрибани тадқиқ этиш орқали Ўзбекистондаги маълумотларни ҳисобга олиш натижаларини самарали ва тўлиқ қўллаш бўйича, уларни ГАТ(геоахборот тизими) тематик намунавий сўровлар ёки уяли маълумотлар каби бошқа ахборот манбалари билан биргаликда тақдим этиш имкониятини беради.

Мазкур анжуманда Бирлашган Миллатлар ташкилоти вакиллари жумладан, Бирлашган Миллатлар Европа иқтисодий комиссия ва ижрои қўмитаси, Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўлими, Жаҳон банки каби ташкилотлардан етакчи эксперт ва мутахассислар, шунингдек, аҳолишунослик соҳасида фаолият юритаётган 15 га яқин мамлакатлардан жумладан, АҚШ, Франция, Россия,  Венгрия, Польша, Латвия, Литва, Чехия, Грузия, Белоруссия, Қирғизистон, Тожикистон, каби давлатларнинг халқаро эксперт, етакчи олимлар ва мутахассислар иштирок этишди.

Конференция диорасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ушбу соҳада эришилаётган ютуқлар ҳақида халқаро ҳамкорларни хабардор қилиш учун қулай платформа яратилди, бундан ташқари икки кун мобайнида маҳаллий мутахассислар хорижлик ҳамкасблари тажрибаси билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

 Конференция Россия Федерацияси томонидан молиялаштириладиган

“CISPop: сифатли маълумотлар – самарали сиёсат” минтақавий дастури томонидан қўллаб-қувватланди ва анжуман онлайн ҳамда оффлайн форматда бўлиб ўтди.


Фотогалерея

Чоп этиш