Илмий-амалий конференция

11:32 - 30 сентябр Янгиликлар
423

“Замонавий оилада, фарзанд тарбиясида миллий ва умуминсоний қадриятларни шакллантириш масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси

ПРЕСС-РЕЛИЗ


ness image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 78-Ф-фармойиши асосида республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтида 2021 йилнинг 30 сентябрь куни “Замонавий оилада, фарзанд тарбиясида миллий ва умуминсоний қадриятларни шакллантириш масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Конференцияни ўтказишдан кўзланган мақсад – замонавий оила институтининг ривожланиш тенденциялари, оилада ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар воситасида тарбиялашнинг долзарб масалалари, Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессансни барпо этиш ҳамда маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш, мустақил ва фаровон оилани шаклланишига салбий таъсир этувчи омиллар ва уларнинг олдини олишнинг илмий-амалий асосларини ўрганишдан иборат.

Мазкур конференцияда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтларидан етук олимлар, мутахассислар, экспертлар иштирок этишди. Конференциянинг ялпи мажлисини “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти директори, педагогика фанлари доктори, профессор Эгамбердиева Нодира Мелибаевна ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Маруфова Гулнора Махмудовналар ўзларининг табрик сўзлари билан очиб бериб, конференция ишига муваффақият тилашди. Ялпи мажлисда “Замонавий оилани барпо этишда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрни”, “Оила – миллий қадриятлар бешиги”, “Оила ва тарбия масалалари шарқ алломалар нигоҳида”, “Мустақил ва фаровон оилани шаклланишига эр-хотин мунособатларидаги низолар салбий таъсир этувчи омиллар сифатида” каби мавзуларда маърузалар тақдим этилди.

Конференция ялпи мажлисдан сўнг ўз ишини шўбаларга бўлинган ҳолда давом эттирди. Тадбир якунида замонавий оилада ҳамда фарзанд тарбиясида миллий ва умуминсоний қадриятларнинг аҳамиятини оширишга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.


Фотолавҳа

Чоп этиш