Научная библиотека

Маҳалла - Шарқ тамаддуни, хусусан, Марказий Осиё халқлари турмуш тарзи, тафаккури ва қадриятларига хос бўлган жамият ҳаётини ташкил этадиган анъанавий ижтимоий институт. “Маҳалла” сўзи (محلة) араб тилидан таржима қилинганда “турар жой”, “лагерь”, “қўналға”, “шаҳарнинг бир қисми” деган маъноларни англатади.

Маҳалла локал парламентаризм, ўзини ўзи бошқаришни амалга оширувчи тузилма сифатида чуқур тарихий илдизларга эга. Қадимда маҳалла нафақат ижтимоий, балки маъмурий-ҳудудий тузилма тарзида ҳам эътироф этилган.