Научная библиотека

Ушбу монография кўп йиллар давомида олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ҳамда 70 дан ортиқ маҳаллалардаги ёш оилалар билан олиб борилган учрашувлар, маърузалар, суҳбатлар асосида синов ва тажрибалардан ўтказилган ҳамда ҳаётий мисоллардан келиб чиқиб ёзилди.

Шунингдек, олий таълим муассаларидаги “Педагогика” курсининг “Оилада педагогик ўзаро муносабатлар”, “Шахс тарбияси ва камолотининг субъекти сифатида”, “Оила-шахс тарбияси ва камолотининг ижтимоий-маданий муҳити”, “Оилавий ҳаёт соҳаси тарбия муҳити сифатида”, “Оиладаги тарбиявий вазифалар” ва “Талабаларни оилага тайёрлаш” каби мавзулари моҳиятини очиб беришда ҳамда маҳаллалардаги оилаларда истиқомат қилаётган ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш кўникмаларини шакллантиришда қўлланилади.

Монография натижаларидан республикамизда олиб борилаётган маҳалла ва оилалар бўйича соғлом оила сиёсатига оид масалаларни илмий ўрганишда, “Маҳалла - оила - таълим муассасалари ҳамкорлиги”даги маънавий-маърифий ва маданий-мафкуравий учрашувлар ва тадбирларда ҳамда аҳоли орасида олиб бориладиган тарғибот - ташвиқот ишлари жараёнида кенг фойдаланиш мумкин.

Мазкур монография Ўзбекистон маҳалла ва оилаларида истиқомат қилиб, яшаб улғайиб келаётган ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш масалаларига бағишланган.