Научная библиотека
Мазкур қўлланма оилавий низоларни ҳал этишнинг муқобил турларини, хусусан оилавий медиацияни маҳалла даражасида қўллаш масалаларига бағишланган. Қўлланмада оилавий низо тушунчаси, уларни келишувлар асосида ҳал этиш йўллари, оилавий медиациянинг асосий тамойиллари ҳамда афзалликлари ёритиб берилади.
Ушбу қўлланмадан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизими мутасаддилари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари, маънавий-маърифий ишлар бўйича тарғиботчилар, ушбу соҳа бўйича тадқиқотчилар ҳамда кенг жамоатчилик методик манба сифатида фойдаланиши мумкин.
Услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-401-сон қарори билан тасдиқланган Йўл харитаси 43-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида тайёрланган.