Научная библиотека

Мазкур қўлланмада маҳаллаларда мавжуд нотинч, низоли ва ажрашиш ёқасидаги оилалар билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари, маҳаллада фаолият олиб бораётган мутасаддилар, хусусан, маҳалладаги хотин-қизлар фаолларининг мазкур йўналишда эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатлар ёритиб берилган.

Ушбу қўлланмадан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизими мутасаддилари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари, маънавий-маърифий ишлар бўйича тарғиботчилар, ушбу соҳа бўйича тадқиқотчилар ҳамда кенг жамоатчилик методик манба сифатида фойдаланиши мумкин.

Услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрда қабул қилинган ПҚ-401-сон "Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган йўл харитасининг 34-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида тайёрланди.